https://sputniknews.uz/20260519/uzbekistan-moliya-kompaniyalar-57689983.html
Узоқов: Ўзбекистонда 1 млрд долларлик молиявий компаниялар пайдо бўлади
Узоқов: Ўзбекистонда 1 млрд долларлик молиявий компаниялар пайдо бўлади
Sputnik Ўзбекистон
BCG вакили Сардор Узоқов Ўзбекистонда кучли тўлов инфратузилмаси ва ёш рақамли аҳоли борлигини айтди. Унинг фикрича, 2–3 йил ичида молия соҳасида янги “яккашох” компаниялар пайдо бўлиши мумкин.
2026-05-19T14:53+0500
2026-05-19T14:53+0500
2026-05-19T14:53+0500
ўзбекистон
рақамли технологиялар
марказий банк
корхона
банк
форум
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/13/57689784_0:241:2560:1681_1920x0_80_0_0_21d6c7705681b4833cc2ad2359a0da3b.jpg
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистонда молия соҳасини, давлат секторини ва давлат хизматларини рақамлаштиришни қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан барча зарур чоралар кўрилмоқда.Бу ҳақда "Boston Consulting Group" лойиҳалари раҳбари, Марказий Осиё минтақаси бўйича молиявий институтлар ва рақамли трансформация амалиёти етакчиси Сардор Узоқов Digital Uzbekistan 2026 халқаро Plus-форумида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Унинг фикрича, Ўзбекистон кучли рақамли пойдеворга, дунёдаги энг яхши тўлов инфратузилмаларидан бирига ва ёш рақамли аҳолига эга ноёб мамлакат ҳисобланади.Шу билан бирга, эксперт банклар ҳали ҳам барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётганини таъкидлади.Унинг таъкидлашича, яқин йилларда Ўзбекистонда янги йирик технологик компаниялар пайдо бўлиши мумкин. “Яккашох” деб қиймати 1 миллиард доллардан ошган хусусий стартап ёки технологик компанияларга айтилади.Форумда Ўзбекистон молия бозоридаги рақамли инфратузилма ҳақида ҳам маълумот берилди. Марказий банкнинг CERT-CBU киберхавфсизлик маркази бўлим бошлиғи Мирзабек Бобожоновнинг айтишича, бугун мамлакатда 34 та тижорат банки, 45 тадан ортиқ тўлов ташкилоти ва 200 тага яқин микромолия ташкилоти фаолият юритмоқда.Бобожонов Марказий банк молиявий ташкилотлар аудитини янги ёндашув асосида ўтказишни режалаштираётганини ҳам маълум қилди.
https://sputniknews.uz/20250912/xizmat-soha-top-20-soliq-tolovchi-royxat-51923562.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/13/57689784_0:0:2560:1920_1920x0_80_0_0_a447a5dc2bccef28b3cabceed91529d0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, рақамли технологиялар, марказий банк, корхона, банк, форум, иқтисод
ўзбекистон, рақамли технологиялар, марказий банк, корхона, банк, форум, иқтисод
Узоқов: Ўзбекистонда 1 млрд долларлик молиявий компаниялар пайдо бўлади
"Boston Consulting Group" вакилига кўра, Ўзбекистон кучли тўлов инфратузилмаси ва ёш рақамли аҳолига эга.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистонда молия соҳасини, давлат секторини ва давлат хизматларини рақамлаштиришни қўллаб-қувватлаш учун давлат томонидан барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Бу ҳақда "Boston Consulting Group" лойиҳалари раҳбари, Марказий Осиё минтақаси бўйича молиявий институтлар ва рақамли трансформация амалиёти етакчиси Сардор Узоқов Digital Uzbekistan 2026 халқаро Plus-форумида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг фикрича, Ўзбекистон кучли рақамли пойдеворга, дунёдаги энг яхши тўлов инфратузилмаларидан бирига ва ёш рақамли аҳолига эга ноёб мамлакат ҳисобланади.
Шу билан бирга, эксперт банклар ҳали ҳам барча имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётганини таъкидлади.
“Бироқ, аксарият банклар ҳали ҳам маҳсулотга асосланган бўлиб қолмоқда ва бу пойдеворни амалга ошириш учун барча имкониятлардан фойдаланмаяпти. Менимча, кўпроқ иш қилиш, бу пойдевордан фойдаланиш, аҳолидан фойдаланиш, маданиятни ўзгартириш керак”, — деди Узоқов.
Унинг таъкидлашича, яқин йилларда Ўзбекистонда янги йирик технологик компаниялар пайдо бўлиши мумкин. “Яккашох” деб қиймати 1 миллиард доллардан ошган хусусий стартап ёки технологик компанияларга айтилади.
“Ишончим комилки, биз икки-уч йил ичида иккинчи, учинчи, тўртинчи яккашохга эга бўламиз. Мен кейинги яккашохни жуда кутяпман ва бу яккашох молия соҳасидан бўлишига ишончим комил”, — деди у.
Форумда Ўзбекистон молия бозоридаги рақамли инфратузилма ҳақида ҳам маълумот берилди. Марказий банкнинг CERT-CBU киберхавфсизлик маркази бўлим бошлиғи Мирзабек Бобожоновнинг айтишича, бугун мамлакатда 34 та тижорат банки, 45 тадан ортиқ тўлов ташкилоти ва 200 тага яқин микромолия ташкилоти фаолият юритмоқда.
Бобожонов Марказий банк молиявий ташкилотлар аудитини янги ёндашув асосида ўтказишни режалаштираётганини ҳам маълум қилди.
“Мижозлар молия институтига кўпроқ ишонишади, чунки регулятор томонидан бошқача ёндашув бўлади, халқаро стандартнинг янада замонавий талаблари бўлади. Мижозлар буни билишади ва, албатта, бундан кейин мижознинг шаффофлиги ва ишончи ортади”, — деди у.