https://sputniknews.uz/20260519/tashkent-raqam-iqtisodiyot-forum-57680558.html
Тошкентда рақамли иқтисодиётга бағишланган халқаро форум бошланди
Тошкентда рақамли иқтисодиётга бағишланган халқаро форум бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда VI халқаро Digital Uzbekistan Plus-форуми бошланди. Унда сунъий интеллект, e-Gov, финтех, крипто саноати, IT, исломий молия, очиқ банкинг ва рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
2026-05-19T11:52+0500
2026-05-19T11:52+0500
2026-05-19T11:52+0500
ўзбекистон
рақамли технологиялар
сунъий интеллект
электрон савдо
электрон пуллар
криптовалюта
форум
тошкент
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/13/57680314_0:53:1458:873_1920x0_80_0_0_405f93d3911203312b450b50f4222c9e.jpg
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Тошкентда VI халқаро Digital Uzbekistan Plus-форуми ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Форум дастуридан Ўзбекистонда замонавий рақамли жамиятни ривожлантириш, сунъий интеллект, e-Gov, банк, финтех, крипто саноати, АТ, исломий молия, шунингдек, Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасини рақамлаштиришга оид масалалар ўрин олган.Тадбир Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида ўтказилмоқда. Plus-форум анъанавий равишда давлат, банк сектори ва ритейл манфаатлари кесишадиган майдон сифатида аҳамият касб этиб келмоқда.Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг электрон тижоратни ривожлантириш ва тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Камронбек Муҳаммадиевнинг айтишича, Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёнинг юраги, балки минтақадаги энг жадал ривожланаётган ва истиқболли бозорлардан бири, рақамли трансформациянинг ҳақиқий локомотивидир.Форумда очиқ молия экотизимини ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Грузия Миллий банки вакили Варлам Ваноизенинг таъкидлашича, Ўзбекистонда очиқ молияни ривожлантиришнинг асосий омили бозор иштирокчиларига ҳақиқий қиймат келтирадиган инфратузилмани яратишдир.Унинг сўзларига кўра, бугун кўп мамлакатларда банк хизматлари ва молиявий маълумотларни турли рақамли сервислар билан хавфсиз боғлаш имконини берувчи очиқ банкинг тизими жорий этилмоқда. Бироқ амалда ундан фойдаланиш даражаси ҳали ҳам паст.Ваноизенинг таъкидлашича, асосий сабаблардан бири — бундай технологиялар яратилаётганда мижозлар ва бизнеснинг ҳақиқий эҳтиёжлари етарлича ҳисобга олинмаслиги.
https://sputniknews.uz/20260422/evroosiyo-si-iqtisodiyot-57072972.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/13/57680314_113:0:1345:924_1920x0_80_0_0_98341cbbdb1636f08260f385b7fa7614.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, электрон савдо, электрон пуллар, криптовалюта, форум, тошкент, жамият
ўзбекистон, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, электрон савдо, электрон пуллар, криптовалюта, форум, тошкент, жамият
Тошкентда рақамли иқтисодиётга бағишланган халқаро форум бошланди
Тошкентда бошланган форумда сунъий интеллект, электрон ҳукумат, финтех, крипто саноати, исломий молия ва очиқ молия тизимини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Тошкентда VI халқаро Digital Uzbekistan Plus-форуми ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Форум дастуридан Ўзбекистонда замонавий рақамли жамиятни ривожлантириш, сунъий интеллект, e-Gov, банк, финтех, крипто саноати, АТ, исломий молия, шунингдек, Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасини рақамлаштиришга оид масалалар ўрин олган.
Бу йил форумда 38 та мамлакатдан 2700 нафардан ортиқ делегат иштирок этиши кутилмоқда. Дастурда 130 нафардан зиёд маърузачи эълон қилинган, кўргазма ҳудудида эса 100 тадан ортиқ компания ўз ечимларини тақдим этади.
Тадбир Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида ўтказилмоқда. Plus-форум анъанавий равишда давлат, банк сектори ва ритейл манфаатлари кесишадиган майдон сифатида аҳамият касб этиб келмоқда.
Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг электрон тижоратни ривожлантириш ва тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Камронбек Муҳаммадиевнинг айтишича, Ўзбекистон нафақат Марказий Осиёнинг юраги, балки минтақадаги энг жадал ривожланаётган ва истиқболли бозорлардан бири, рақамли трансформациянинг ҳақиқий локомотивидир.
“Биз электрон тўловлар соҳасида мисли кўрилмаган ўсишни, электрон тижоратнинг шиддат билан ривожланаётганини, молия секторининг энг илғор инновацияларни жорий этишга тайёрлигини кўряпмиз”, — деди Муҳаммадиев форумда.
Форумда очиқ молия экотизимини ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Грузия Миллий банки вакили Варлам Ваноизенинг таъкидлашича, Ўзбекистонда очиқ молияни ривожлантиришнинг асосий омили бозор иштирокчиларига ҳақиқий қиймат келтирадиган инфратузилмани яратишдир.
Унинг сўзларига кўра, бугун кўп мамлакатларда банк хизматлари ва молиявий маълумотларни турли рақамли сервислар билан хавфсиз боғлаш имконини берувчи очиқ банкинг тизими жорий этилмоқда. Бироқ амалда ундан фойдаланиш даражаси ҳали ҳам паст.
Ваноизенинг таъкидлашича, асосий сабаблардан бири — бундай технологиялар яратилаётганда мижозлар ва бизнеснинг ҳақиқий эҳтиёжлари етарлича ҳисобга олинмаслиги.