Иннопром - 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920
ИННОПРОМ. Марказий Осиё – 2026
ИННОПРОМ — саноат ва технологиялар бўйича халқаро кўргазма бўлиб, унда компаниялар лойиҳаларини намойиш этади ва янги ҳамкорликлар ўрнатади. 2026 йилда унда 35 давлатдан, жумладан, Россия, Беларус, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия, БАА, Озарбайжондан делегациялар иштирок этмоқда.

Евроосиёда СИ иқтисодиёти: тиббиётдан маркетплейсларгача

© Пресс-служба ИннопромаИИ-кономика: решения для промышленности и ритейла
ИИ-кономика: решения для промышленности и ритейла - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2026
Oбуна бўлиш
Мутахассислар СИ қайси соҳаларда фойдаланаётгани, мамлакатлар юзага келаётган хавфларга қандай қарши тураётгани ва унинг келажакдаги ривожланиш прогнозлари каби масалаларни муҳокама қилишди
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро кўргазмаси сессияларидан бирида спикерлар Евросиё мамлакатларида сунъий интеллектдан кенг фойдаланишни батафсил кўриб чиқдилар, деб хабар беради Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Мутахассисларнинг фикрича, 2030 йилга келиб барча вазифаларнинг 25 % ни сунъий интеллект (СИ), қолганини эса одамлар СИ ёрдамида ҳал қилади.
Ўзбекистон рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекосьнинг айтишича, Ўзбекистонда сунъий интеллект бир нечта соҳага жорий этилмоқда.
“Аксариятмамлакатларда СИаввало тез даромад олишмумкин бўлган жойларга кириб келади. Бизда эса биринчи GPU-кластер (маълумотларга ишлов берувчи ҳисоблаш тизими – Таҳр.) айнан тиббиётга йўналтирилган эди”, — деди Пекось.
Давлат кадрлар ривожланишини ҳам рағбатлантириб бормоқда. Ўзбекистонда таълим харажатларини қоплаш дастури мавжуд: мутахассислар халқаро АТ-сертификатларни олгандан кейин тўловини 100 фоиз қайтариб олишлари мумкин. Бу малакали мутахассислар сонини сезиларли даражада ошириш имконини берди.
© Пресс-служба ИннопромаИИ-кономика: решения для промышленности и ритейла
ИИ-кономика: решения для промышленности и ритейла - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2026
ИИ-кономика: решения для промышленности и ритейла
Стартап-экотизимни кенгайтириш навбатдаги қадам бўлди. Агар авваллари стартаплар танловининг мукофот жамғармаси 1 миллион долларни ташкил этган бўлса, ҳозирда у 5 миллион долларгача ошиб, халқаро мақомга эга бўлди.
Олег Пекось, шунингдек, рақамлаштириш соҳасида Россия билан яқин ҳамкорлик қилинаётганини эслатиб ўтди. Мисол сифатида у “Мактаб 21” лойиҳасини келтирди. Бу ўқитувчиларсиз, платформа ва талабалар ўртасидаги мулоқот асосида таълим бериладиган АТ-мактабдир. Кампус 24/7 тартибида ишлайди. Ҳозир Ўзбекистонда шундай иккита мактаб бор – Тошкент ва Самарқандда.
Бундан ташқари, Пекосьнинг таъкидлашича, Ўзбекистонда Россиянинг 14 та олий таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда, шунингдек, Бауман университетини очишга тайёргарлик кўрилмоқда, унда ҳам АT йўналиши бўйича блок бўлади. Россия экотизимлари — маркетплейслар, такси хизматлари ва бошқалар ҳам ишлаб турибди.
Электрон тижорат ҳам сунъий интеллектни қўллашнинг асосий майдонларидан бирига айланиб бормоқда. Wildberries компаниясининг Ўзбекистондаги директори Акмал Примқуловнинг сўзларига кўра, технологиялардан деярли барча босқичларда — талабни прогнозқилишдан тортиб логистикагача фойдаланилади.
“Сунъий интеллект бизга муайян ҳудудларда қайси маҳсулотларга талаб бўлишини тушунишгава омборлар юкламасини оптималлаштиришга ёрдам беради. Бу эса етказиб бериш тезлиги ҳамда савдо ҳажмининг ўсишига бевосита таъсир қилади”, — дейди у.
Сессияда сунъий интеллектнинг инфратузилма ва қурилиш соҳасидаги имкониятлари ҳам кўриб чиқилди. “Нацпроектстрой” ДК бош директори ўринбосари Дмитрий Болотский Россия бу соҳада Ўзбекистон учун нималар тақдим эта олиши ҳақида гапириб берди.
“Бугун "Иннопром"даги стендимизда темирйўл кесишмаси ҳудудини назорат қилиш қуйи тизимини кўриш мумкин. Бу — учта мустақил датчик ёрдамида кесишма ҳудудида одамлар ёки бошқа бирор тўсиқ бор-йўқлигини кузатиб борувчи тизимдир. Бундай тизимни жорий этиш унчалик қиммат эмас, бироқ ҳам автомобиль, ҳам темирйўл транспорти ҳаракати хавфсизлигини ошириши нуқтаи назаридан катта ижтимоий самара беради. Биз ушбу тизимни ҳозирнинг ўзида таклиф қилишга, уни маҳаллийлаштиришга ва келгусида биргаликда ишлатишга тайёрмиз. Ҳозирда Чирчиқдаги эркин иқтисодий зонада темирйўл автоматикаси тизимларини ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқдамиз”, — деди Болотский.
Сунъий интеллект банк соҳасини ҳам четлаб ўтмади. “Газпромбанк” вакилларининг сўзларига кўра, технологиялар аллақачон маблағлар сарфини назорат қилиш ва хавфларни таҳлил этиш учун қўлланилмоқда.
“Банклар аллақачон шунчаки молиявий институт бўлишдан тўхтаган — улар тўлақонли АТ-компаниялардир ва сунъий интеллект самарадорликни оширишнинг асосий воситасига айланиб бормоқда”, — деди банкнинг биринчи вице-президенти Олег Мельников.
Сунъий интеллект ривожлангани сари инфратузилмага қилинадиган ҳужумлардан тортиб дипфейклардан фойдаланишгача бўлган хавфлар ҳам ортиб бормоқда.
"Бундай хавфлар, шубҳасиз, мавжуд. Бу зирҳ ва ўқ ўртасидаги абадий курашдир. Технология қанчалик кучли бўлса, ҳимоя ҳам шунчалик мустаҳкамбўлиши керак", — деди Олег Пекось.
Мутахассисларнинг қайд этишича, таҳдидлар тараққиётни тўхтатиб қўймайди, аксинча, янада пухта ёндашувни талаб қилади. Хусусан, гап муҳим инфратузилмани, фойдаланувчилар маълумотларини ва молиявий операцияларни ҳимоя қилиш ҳақида кетмоқда.
В Узбекистане планируют ввести субсидиарную ответственность маркетплейсов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.04.2026
Онлайн савдода сотувчилар қаторида маркетплейслар учун ҳам жавобгарлик жорий этилмоқда
Янгиликлар лентаси
0