https://sputniknews.uz/20260421/onlayn-savdo-marketpleyslar-javobgarlik-57042464.html
Онлайн савдода сотувчилар қаторида маркетплейслар учун ҳам жавобгарлик жорий этилмоқда
Онлайн савдода сотувчилар қаторида маркетплейслар учун ҳам жавобгарлик жорий этилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Электрон тижорат тўғрисидаги янги қонунда маркетплейсларнинг истеъмолчилар олдидаги жавобгарлигини кучайтириш назарда тутилмоқда. Шу билан бирга, бонд омборлари асосида онлайн савдо бўйича икки йиллик ҳуқуқий тажриба ҳам бошланган
2026-04-21T19:19+0500
2026-04-21T19:19+0500
2026-04-22T18:10+0500
электрон савдо
рақамли технологиялар
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/15/57042218_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_6b40bf9c0dffc993df9a99bf24327278.jpg
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистонда электрон тижоратни тартибга солиш кучайтирилиши мумкин. Хусусан, янги қонунда маркетплейслар — яъни онлайн савдо платформаларининг истеъмолчилар олдидаги масъулиятини ошириш назарда тутилмоқда.Бу ҳақда НАППнинг Электрон тижоратни ривожлантириш ва тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аҳмаджон Жўраев Иннопром-2026 сессиясида маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири аллақачон тайёрланган ва ҳозир Сенатда кўриб чиқилмоқда.Жўраев айтишича, ҳужжатда бозорнинг барча иштирокчилари — платформалар ва сотувчиларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилган.Шу билан бирга, Ўзбекистонда бонд омборлари бўйича ҳуқуқий тажриба ҳам бошланган. Бу — импорт товарлари махсус омборда сақланиб, электрон платформалар орқали сотиладиган тизим. Бундай товарлар учун айрим ҳолатларда пасайтирилган божхона тўловлари қўлланади.Жўраевнинг айтишича, товарларнинг бир қисми учун ягона тўлов 5 фоиз, бошқалари учун эса ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тахминан 15 фоиз этиб белгиланган.Тажриба икки йил давом этади. Унинг натижаларига қараб, ҳокимият бу механизмни келгусида доимий тартибда қўллаш ёки қўлламаслик бўйича қарор қабул қилади.Эслатиб ўтамиз, Sputnik Ўзбекистон “Иннопром” кўргазмасининг расмий ахборот ҳамкори ҳисобланади.
https://sputniknews.uz/20260206/eoii-elektron-savdo-55519697.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/15/57042218_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_9857bdc05691c1ec5eef93b1ab9a2789.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
электрон савдо, рақамли технологиялар, ўзбекистон
электрон савдо, рақамли технологиялар, ўзбекистон
Онлайн савдода сотувчилар қаторида маркетплейслар учун ҳам жавобгарлик жорий этилмоқда
19:19 21.04.2026 (янгиланди: 18:10 22.04.2026) Ўзбекистонда маркетплейсларнинг харидор олдидаги масъулиятини ошириш ва бонд омборлари орқали онлайн савдони синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистонда электрон тижоратни тартибга солиш кучайтирилиши мумкин. Хусусан, янги қонунда маркетплейслар — яъни онлайн савдо платформаларининг истеъмолчилар олдидаги масъулиятини ошириш назарда тутилмоқда.
Бу ҳақда НАППнинг Электрон тижоратни ривожлантириш ва тартибга солиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Аҳмаджон Жўраев Иннопром-2026 сессиясида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири аллақачон тайёрланган ва ҳозир Сенатда кўриб чиқилмоқда.
Жўраев айтишича, ҳужжатда бозорнинг барча иштирокчилари — платформалар ва сотувчиларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилган.
Шунингдек, маркетплейсларнинг истеъмолчи олдидаги субсидиар жавобгарлиги жорий этилиши кутилмоқда. Бу, содда қилиб айтганда, айрим ҳолатларда харидор олдида фақат сотувчи эмас, балки платформанинг ўзи ҳам маълум даражада жавоб беради, дегани.
Шу билан бирга, Ўзбекистонда бонд омборлари бўйича ҳуқуқий тажриба ҳам бошланган. Бу — импорт товарлари махсус омборда сақланиб, электрон платформалар орқали сотиладиган тизим. Бундай товарлар учун айрим ҳолатларда пасайтирилган божхона тўловлари қўлланади.
Жўраевнинг айтишича, товарларнинг бир қисми учун ягона тўлов 5 фоиз, бошқалари учун эса ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тахминан 15 фоиз этиб белгиланган.
Тажриба икки йил давом этади. Унинг натижаларига қараб, ҳокимият бу механизмни келгусида доимий тартибда қўллаш ёки қўлламаслик бўйича қарор қабул қилади.
Эслатиб ўтамиз,
Sputnik Ўзбекистон “Иннопром” кўргазмасининг расмий ахборот ҳамкори ҳисобланади.