Россия ва Беларусда ядровий кучларни тайёрлаш машғулотлари бошланди

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишС подводного крейсера "Юрий Долгорукий" запустили четыре ракеты "Булава" по полигону Кура
С подводного крейсера Юрий Долгорукий запустили четыре ракеты Булава по полигону Кура - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2026
Oбуна бўлиш
Россия Қуролли Кучлари 19–21 май кунлари тажовуз таҳдиди шароитида ядровий кучларни тайёрлаш ва қўллаш бўйича машғулотлар ўтказмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Россия Қуролли кучларида 19–21 май кунлари тажовуз таҳдиди шароитида ядровий кучларни тайёрлаш ва қўллаш бўйича машғулотлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Машғулотларга Стратегик ракета қўшинлари, Шимолий ва Тинч океани флотлари, Узоқ масофали авиация қўмондонлиги, шунингдек, Ленинград ва Марказий ҳарбий округлар кучларининг бир қисми жалб этилган.
Вазирлик маълумотига кўра, машғулотлардан мақсад эҳтимолий душманни тийиб туриш бўйича тадбирларни тайёрлаш, қўшинларни бошқариш кўникмаларини такомиллаштириш ва ҳарбий бошқарув органлари ҳамда қўшинларнинг вазифаларни бажаришга тайёргарлигини текширишдан иборат.
Шунингдек, машғулотлар давомида бошқарув, ўзаро ҳамкорлик ва ҳар томонлама таъминлаш масалаларини амалий жиҳатдан ишлаб чиқиш, жалб этилган кучларнинг белгиланган вазифаларни бажариш қобилиятини баҳолаш режалаштирилган.
Амалий ҳаракатлар доирасида Россия ҳудудидаги полигонлар бўйлаб баллистик ва қанотли ракеталарни учириш тадбирлари кўзда тутилган.

Машғулотларга жами 64 минг нафардан ортиқ ҳарбий хизматчи, 7800 тадан зиёд ҳарбий техника ва қурол-яроғ, жумладан, 200 тадан ортиқ ракета учириш қурилмаси, 140та дан зиёд учиш аппарати, 73 та сув усти кемаси ва 13 та сув ости кемаси жалб этилмоқда. Сув ости кемаларининг 8 таси стратегик ракета ташувчи кемалар ҳисобланади.

Бундан ташқари, машғулотлар давомида Беларусь ҳудудида жойлаштирилган ядровий қуролларни биргаликда тайёрлаш ва қўллаш масалалари ҳам ишлаб чиқилади.
Президент Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.11.2025
Путин: Россия ядровий салоҳиятини ривожлантирмоқда ва ҳеч кимга таҳдид солмаяпти
Янгиликлар лентаси
0