"Payme", "Click", "Uzum" ва "Yandex" каби платформалар қандай тартибга солинади

© SputnikПредставлена информация о регулировании крупных цифровых платформ в Узбекистане
Представлена информация о регулировании крупных цифровых платформ в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2026
Oбуна бўлиш
Рақобат қўмитаси вакили Жавлонбек Исроилов Plus-форумда Ўзбекистонда рақамли платформаларни тартибга солиш мезонлари, тақиқлар ва сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳақида маълумот берди.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Ўзбекистонда "Payme", "Click", "Uzum Market", "Uzum Tezkor", "Yandex Go", "Yandex Eats", "Express 24" ва OLX рақамли платформалари устун мавқега эга деб тан олинди.
Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг сунъий интеллектни жорий этиш ва рақамли платформаларни тартибга солиш бўлими бошлиғи Жавлонбек Исроилов Тошкентда ўтаётган Plus-форумда маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Исроилов 2025 йил учун рақамли бозорга оид статистик маълумотларни ҳам келтирди. Унга кўра, Ўзбекистонда 38 миллионга яқин аҳолининг 33 миллиони интернет фойдаланувчилари ҳисобланади.

“Бу жуда юқори кўрсаткич. Аввало, "Android" бозорига назар ташласак, Ўзбекистонда 85,5 фоизни ташкил этади. Шу жумладан, "Google" қидирув тизимидан 77 фоиз одамлар фойдаланади”, — деди у.

Қўмита вакили Ўзбекистонда рақамли платформаларни тартибга солиш механизмларига ҳам тўхталди. Унинг қайд этишича, 2023 йилда “Рақобат тўғрисида”ги қонун қабул қилинган. Кейинроқ ушбу йўналишни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 21 турдаги рақамли платформаларни тартибга солиш белгиланган.
Ушбу тартиб сунъий интеллект ёрдамида фаолият юритувчи платформаларни ҳам қамраб олади.
“Яна бир муҳим жиҳат шундаки, ушбу қарор билан монополияга қарши органни икки ой ичида олдиндан хабардор қилиш воситаси жорий этилди. Яъни, қарорда рақамли платформанинг устун мавқейини тан олиш мезонлари мавжуд. Ушбу мезонларга жавоб берадиган компаниялар монополияга қарши органни ихтиёрий равишда хабардор қилишлари мумкин”, — деди Исроилов.
Унинг сўзларига кўра, рақамли платформалар фаолияти бўйича 22 та тақиқ ҳам белгиланган. Бу талаблар нафақат устун мавқега эга компаниялар, балки рақамли бозорнинг бошқа иштирокчилари учун ҳам аҳамиятли.
“Кўпчилик асосан улар рақамли устун мавқега эга компанияларга нисбатан қўлланилади деб ўйлайди, аммо иш жараёнида биз нафақат устун мавқега эга компаниялар, балки бошқа компаниялар ҳам келиб, биз билан комплаенс тузаётганини кўрамиз”, — дея қўшимча қилди у.
Исроилов қўмита фаолиятида сунъий интеллектдан фойдаланишга ҳам тўхталди. Унинг айтишича, давлат харидлари соҳасида манипуляцияларнинг олдини олиш учун танлов жараёнларида сунъий интеллектдан фойдаланиш йўлга қўйилган.
Бундан ташқари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича чат-бот ишга туширилган.
“Уларнинг барчаси учун бугунги кунда монополияга қарши комплаенс муваффақиятли жорий этилган”, — деди у.
В Ташкенте проходит международная выставка и конференция E-commerce Central Asia Expo 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.04.2026
Тошкентдаги конференцияда Ўзбекистон электрон савдоси бўйича рақамлар очиқланди
Янгиликлар лентаси
0