ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) 2031 йилгача Ўзбекистондаги лойиҳаларга камида 2 миллиард доллар сармоя йўналтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ЕОТБ бошқаруви раиси Николай Подгузов Тошкентда банк ваколатхонасининг очилиш маросимида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Унинг сўзларига кўра, банк Ўзбекистонда давлат кафолатисиз молиялаштириш ҳажмини йилига камида 500 миллион долларга етказишни мақсад қилган.Маросим давомида тақдим этилган банк слайдларида ҳам 2031 йилгача Ўзбекистонда 2 миллиард долларлик инвестициялар режалаштирилгани кўрсатилди.Подгузовнинг таъкидлашича, ЕОТБ инвестициялари биринчи навбатда транспорт, транспорт алоқаси ва инфратузилма, логистика, энергетика, сув-энергетика ҳамда саноат соҳаларига йўналтирилади.
Евроосиё тараққиёт банки 2031 йилгача Ўзбекистонда транспорт, энергетика, логистика, инфратузилма ва саноат соҳаларидаги лойиҳаларни молиялаштиришни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) 2031 йилгача Ўзбекистондаги лойиҳаларга камида 2 миллиард доллар сармоя йўналтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ЕОТБ бошқаруви раиси Николай Подгузов Тошкентда банк ваколатхонасининг очилиш маросимида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Унинг сўзларига кўра, банк Ўзбекистонда давлат кафолатисиз молиялаштириш ҳажмини йилига камида 500 миллион долларга етказишни мақсад қилган.
“Суверен бўлмаган молиялаштириш ҳажми бўйича мақсадимиз йилига камида 500 миллион долларни ташкил этади. Шундай қилиб, кейинги стратегик даврда биз республика иқтисодиётига камида икки миллиард доллар сармоя киритамиз”, — деди Подгузов.
Маросим давомида тақдим этилган банк слайдларида ҳам 2031 йилгача Ўзбекистонда 2 миллиард долларлик инвестициялар режалаштирилгани кўрсатилди.
Подгузовнинг таъкидлашича, ЕОТБ инвестициялари биринчи навбатда транспорт, транспорт алоқаси ва инфратузилма, логистика, энергетика, сув-энергетика ҳамда саноат соҳаларига йўналтирилади.
Ўзбекистон 2020 йилдан буён Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)да кузатувчи ҳисобланади. Жорий йилнинг апрель ойида республика барча зарур тартиб-таомилларни якунлаб, ЕОТБни таъсис этиш тўғрисидаги битимга қўшилди.
ЕОТБ 2006 йилда ташкил этилган халқаро молия ташкилоти ҳисобланади. Банк иштирокчилари қаторига Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон киради.