https://sputniknews.uz/20260519/central-asia-soxta-sahifalar-urinishlar-57691547.html
Марказий Осиёда интернетда сохта саҳифаларга олиб кириш уринишлари кунига 6 млнга етмоқда
Марказий Осиёда интернетда сохта саҳифаларга олиб кириш уринишлари кунига 6 млнга етмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Kaspersky вакили Асет Ордабаев телефон фирибгарлари билан суҳбатни тез тўхтатиш кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, 29 дақиқалик мулоқотдан кейин одамнинг пул бериш эҳтимоли кескин ошади.
2026-05-19T15:39+0500
2026-05-19T15:39+0500
2026-05-19T15:39+0500
рақамли технологиялар
сунъий интеллект
форум
ўзбекистон
фирибгарлик
киберҳужум
киберхавфсизлик
жамият
марказий осиё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/13/57689258_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_f96ce1ee2fd4f91ab69b53293db584ea.jpg
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Марказий Осиёда сохта саҳифаларга олиб кириш уринишлари кунига 6 миллионтага, фирибгарлик ресурсларига олиб киришга уринишлар эса 820 мингтага етади. Бу ҳақда халқаро Plus-форум доирасида "Kaspersky Lab"нинг Марказий Осиё ва Мўғулистондаги давлат органлари билан ишлаш бўйича раҳбари Асет Ордабаев маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Ордабаев сщзларига кўра Марказий Осиё фойдаланувчиларининг 72 фоизи шубҳали қўнғироқларни қабул қилган, 52 фоизи эса телефон фирибгарларига дуч келган.Унинг сўзларига кўра, телефон фирибгарлари билан узоқ суҳбатлашиш ҳам жиддий хавф туғдиради. Форумда кибержиноятчиликдан кўрилаётган глобал зарар ҳақида ҳам маълумот берилди. “Банк” АЖ бошқаруви раисининг бизнесни ривожлантириш бўйича ўринбосари, Евроосиё бизнес ассоциациясининг Молия бозорлари қўмитаси раҳбари Олга Яригинанинг айтишича, 2024 йилда кибержиноятчиликдан кўрилган йиллик глобал зарар 10,5 триллион долларни ташкил этган.Унинг сўзларига кўра, 2031 йилга келиб товламачилик дастурлари етказадиган глобал зарар ҳар йили 275 миллиард доллардан ошиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20260318/suniy-intellekt-dipfeyk-uzbekistan-kiberstrategiya-56356012.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/13/57689258_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_638fe948d2ffcd4e9b7f2b9ad25220e3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рақамли технологиялар, сунъий интеллект, форум, ўзбекистон, фирибгарлик, киберҳужум, киберхавфсизлик, жамият, марказий осиё
рақамли технологиялар, сунъий интеллект, форум, ўзбекистон, фирибгарлик, киберҳужум, киберхавфсизлик, жамият, марказий осиё
Марказий Осиёда интернетда сохта саҳифаларга олиб кириш уринишлари кунига 6 млнга етмоқда
"Kaspersky" маълумотларига кўра, Марказий Осиёда фойдаланувчиларни сохта саҳифаларга йўналтиришга кунига 6 миллионгача уриниш қайд этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Марказий Осиёда сохта саҳифаларга олиб кириш уринишлари кунига 6 миллионтага, фирибгарлик ресурсларига олиб киришга уринишлар эса 820 мингтага етади.
Бу ҳақда халқаро Plus-форум доирасида "Kaspersky Lab"нинг Марказий Осиё ва Мўғулистондаги давлат органлари билан ишлаш бўйича раҳбари Асет Ордабаев маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Ордабаев сщзларига кўра Марказий Осиё фойдаланувчиларининг 72 фоизи шубҳали қўнғироқларни қабул қилган, 52 фоизи эса телефон фирибгарларига дуч келган.
Унинг сўзларига кўра, телефон фирибгарлари билан узоқ суҳбатлашиш ҳам жиддий хавф туғдиради.
“Агар сиз фирибгар билан тахминан 29 дақиқа суҳбатлашсангиз, унга пул беришингиз эҳтимоли 98 фоизни ташкил этади. Шунинг учун биз берадиган биринчи маслаҳат — гўшакни қўйинг”, — деди у.
Форумда кибержиноятчиликдан кўрилаётган глобал зарар ҳақида ҳам маълумот берилди. “Банк” АЖ бошқаруви раисининг бизнесни ривожлантириш бўйича ўринбосари, Евроосиё бизнес ассоциациясининг Молия бозорлари қўмитаси раҳбари Олга Яригинанинг айтишича, 2024 йилда кибержиноятчиликдан кўрилган йиллик глобал зарар 10,5 триллион долларни ташкил этган.
Унинг сўзларига кўра, 2031 йилга келиб товламачилик дастурлари етказадиган глобал зарар ҳар йили 275 миллиард доллардан ошиши мумкин.
“Сунъий интеллект, бир томондан, киберҳужумлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади, бошқа томондан эса киберҳужумларни амалга оширишда ҳам қўлланилиши мумкин. Ҳа, квант таҳдиди — бу аллақачон ҳақиқат. Бу ҳақиқатан ҳам бизни яқин келажакда кутаётган нарса, бунга тайёргарлик кўриш керак”, — деди Яригина.