Ўзбекистон оғир атлетикачилари Осиё чемпионатида 6 та медаль олди

© Пресс-служба НОКТяжелоатлеты Узбекистана завоевали 6 медалей на чемпионате Азии
Тяжелоатлеты Узбекистана завоевали 6 медалей на чемпионате Азии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2026
Oбуна бўлиш
Ҳиндистонда ўтган қитъа чемпионатида Ўзбекистон термаси 1 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза медаль билан иштирокини якунлади.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Ҳиндистоннинг Гандҳинагар шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати якунланди.
Қитъа биринчилиги 9–17 май кунлари Гужарат штатида ўтказилди. Мусобақада 28 та давлатдан 172 нафар спортчи иштирок этди.
Чемпионатнинг сўнгги кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Амир Абдуллаев +110 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борди. У даст кўтариш машқида 189 килограмм натижа қайд этиб, кумуш медалга сазовор бўлди. Абдуллаев иккикурашда 409 килограмм натижа билан умумий ҳисобда тўртинчи ўринни эгаллади.
Шу тариқа, Жўрабек Зоиров ва Аброр Тожимирзаев мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 1 та олтин, 4 та кумуш ва 1 та бронза — жами 6 та медаль билан якунлади.
Ўзбекистон медаллари қуйидагича тақсимланди:
• Сарварбек Зафаржонов — -88 кг вазнда даст кўтаришда 169 кг натижа билан олтин медаль. У иккикурашда 367 кг билан тўртинчи бўлди;
• Муҳаммадқодир Тоштемиров — -94 кг вазнда даст кўтаришда 166 кг, силтаб кўтаришда 207 кг ва иккикурашда 373 кг натижа билан 3 та кумуш медаль;
• Абдулазиз Алимжонов — -79 кг вазнда силтаб кўтаришда 191 кг натижа билан бронза медаль;
• Амир Абдуллаев — +110 кг вазнда даст кўтаришда 189 кг натижа билан кумуш медаль.
Ушбу чемпионатда жамоавий медаллар жадвалида Хитой биринчи ўринни эгаллади. Мусобақа давомида бир қатор жаҳон ва Осиё рекордлари ҳам янгиланди.
Тяжелоатлет Акбар Джураев установил рекорд на чемпионате мира - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2025
Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида рекорд ўрнатди
Янгиликлар лентаси
0