https://sputniknews.uz/20260518/tashkent-migratsiya-forum-57655726.html
Тошкентда Европа ва Осиё иш берувчилари иштирокида миграция форуми бошланди
Тошкентда Европа ва Осиё иш берувчилари иштирокида миграция форуми бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент халқаро миграция форумида маълум қилинишича, 2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга пул ўтказмалари 3,8 млрд долларга етди. Хорижда 1 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик ишламоқда.
2026-05-18T13:02+0500
2026-05-18T13:02+0500
2026-05-18T15:32+0500
миграция агентлиги
мигрантлар
ўзбекистон
бмт
пул жўнатмалари
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/12/57655916_64:0:1216:648_1920x0_80_0_0_ffce579a581263af1d7561616ccfbbdf.jpg
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Тошкентда Европа ва Осиё давлатларидан иш берувчилар, халқаро ташкилотлар, давлат идоралари ва экспертлар иштирокида халқаро миграция форуми бошланди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Форумда 300 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда. Унда меҳнат миграцияси соҳасидаги замонавий тенденциялар, мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёшлар масалалари ва иқлим ўзгаришининг миграция жараёнларига таъсири муҳокама қилинмоқда.Форумда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабина Махл 2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга келган пул ўтказмалари 3,8 млрд долларга етганини маълум қилди.Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаевнинг маълум қилишича, ҳозир хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари сони 1 миллиондан ортиқ.
https://sputniknews.uz/20260512/central-asia-iqlim-migrant-57517764.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/12/57655916_208:0:1072:648_1920x0_80_0_0_8c39bd07af4c40d0dec409eafbd56e63.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция агентлиги, мигрантлар, ўзбекистон, бмт, пул жўнатмалари, миграция
миграция агентлиги, мигрантлар, ўзбекистон, бмт, пул жўнатмалари, миграция
Тошкентда Европа ва Осиё иш берувчилари иштирокида миграция форуми бошланди
13:02 18.05.2026 (янгиланди: 15:32 18.05.2026) Тошкентда бошланган халқаро миграция форумида хорижда ишлаётган ўзбекистонликлар сони, пул ўтказмалари ва мигрантлар ҳуқуқлари муҳокама қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Тошкентда Европа ва Осиё давлатларидан иш берувчилар, халқаро ташкилотлар, давлат идоралари ва экспертлар иштирокида халқаро миграция форуми бошланди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Форумда 300 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда. Унда меҳнат миграцияси соҳасидаги замонавий тенденциялар, мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ёшлар масалалари ва иқлим ўзгаришининг миграция жараёнларига таъсири муҳокама қилинмоқда.
Форумда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабина Махл 2026 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга келган пул ўтказмалари 3,8 млрд долларга етганини маълум қилди.
“2025 йилда Ўзбекистонга келган пул ўтказмалари ҳажми қарийб 19 миллиард долларни ташкил этган. Жорий йилнинг биринчи чорагида эса бу кўрсаткич 3,8 миллиард долларга етди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсишда давом этмоқда”, — деди у.
Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаевнинг маълум қилишича, ҳозир хорижда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари сони 1 миллиондан ортиқ.
“Миграция соҳасида 76 та ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар имзоланган бўлиб, уларнинг сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Ҳозирги кунда Миграция агентлигининг 40 та мамлакат билан ҳамкорлиги мавжуд. Биз халқаро нормалар асосида иш олиб бориш, хориждаги фуқароларимизнинг ҳуқуқий, ижтимоий ва молиявий қўллаб-қувватланишига катта эътибор қаратмоқдамиз”, — деди Мусаев.