Марказий Осиёда яқин 10-15 йилда 2,4 млн иқлим мигранти пайдо бўлиши мумкин — Алиханов

© SputnikВ ближайшие 10-15 лет в Центральной Азии может появиться 2,4 миллиона климатических мигрантов
В ближайшие 10-15 лет в Центральной Азии может появиться 2,4 миллиона климатических мигрантов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2026
Oбуна бўлиш
Борий Алихоновга кўра, Марказий Осиёда иқлим ўзгариши жаҳон ўртача кўрсаткичидан икки баробар тезроқ кечмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Марказий Осиёда яқин 10–15 йил ичида иқлим мигрантлари сони тахминан 2,4 миллион кишига етиши мумкин. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитаси аъзоси Борий Алиханов Тошкентдаги энергетика форумида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

“Менинг ҳисоб-китобларимга кўра, Марказий Осиёда яқин10–15 йил ичида иқлим мигрантлари сони тахминан 2,4 миллион кишини ташкил этиши мумкин. БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилга бориб дунёда уларнинг сони 216 миллионга етиши мумкин”, — деди Алиханов.

Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиёда иқлим ўзгариши сайёрадаги ўртача кўрсаткичдан икки баробар тезроқ содир бўлмоқда.
Сўнгги 80 йил ичида минтақада ўртача ҳарорат тахминан 1,7°C га ошган. Бу атроф-муҳит, иқтисодиёт ва аҳоли саломатлигига сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
Алихонов иқлим ўзгаришининг асосий оқибатлари сифатида қуйидагиларни санаб ўтди:
йил фаслларининг ўзгариши;
ёғингарчилик режими ўзгариши;
ҳудудларнинг чўлланиши ва ботқоқланиши;
сув танқислиги сабаб қишлоқ хўжалигига юк ортиши;
юқумли касалликлар тарқалиши хавфи;
иқлим миграцияси кучайиши.
Унинг маълумотларига кўра, сўнгги 20–25 йилда Марказий Осиёда, жумладан Ўзбекистонда сув олиш ҳажми тахминан 18 фоизга ошган.
Шу билан бирга, сўнгги 40 йилда Амударё ва Сирдарёга сув берадиган музликлар эриши тахминан 33 фоизга камайган.
Алиханов, шунингдек, 2026 йилда Ўзбекистонда чиқинди газини электр энергиясига қайта ишлаш бўйича Марказий Осиёдаги биринчи лойиҳани ишга тушириш режалаштирилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, лойиҳа мамлакатнинг иккита энг йирик полигонида амалга оширилади.
Река Ахангаран. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Марказий Осиё 2028-2029 йилларда сув танқислигига дуч келиши мумкин — ЕОТБ
Янгиликлар лентаси
0