https://sputniknews.uz/20260518/iqlim-ozgarish-central-asia-migratsiya-tasir-57660610.html
Иқлим ўзгариши Марказий Осиёда миграция оқимларига таъсир қилмоқда — ХМТ
Иқлим ўзгариши Марказий Осиёда миграция оқимларига таъсир қилмоқда — ХМТ
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент халқаро миграция форумида иқлим ўзгаришининг Марказий Осиёдаги миграция жараёнларига таъсири муҳокама қилинди. ХМТ вакилига кўра, миграция муаммоларини ҳеч бир давлат якка ҳолда ҳал қила олмайди.
2026-05-18T15:56+0500
2026-05-18T15:56+0500
2026-05-18T15:56+0500
миграция
форум
тошкент
иқлим ўзгариши
мигрантлар
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/12/57655157_375:0:2478:1183_1920x0_80_0_0_89d3afcb784fb3c1bfe87558305c1f60.jpg
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Осиё иқлим билан боғлиқ хавф-хатарларга энг кўп дуч келаётган ҳудудлардан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Тошкентда ўтаётган халқаро миграция форумида Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Артур Эркен маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбириЭркеннинг сўзларига кўра, бу жараёнлар аллақачон Марказий Осиёда миграция оқимларига таъсир кўрсатмоқда.Унинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши, меҳнат бозоридаги ўзгаришлар ва муносиб иш ўринларига эҳтиёж миграция жараёнларини янада мураккаблаштирмоқда. Шу сабабли давлатлар бу масалада якка ҳолда эмас, ҳамкорликда ҳаракат қилиши зарур.Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё бўйлаб миллионлаб инсонлар муносиб меҳнат ва янги имкониятлар изламоқда. Агар миграция хавфсиз ва қонуний йўллар орқали бошқарилса, у нафақат мигрантларни, балки уларнинг оилалари ва маҳаллий жамоаларини ҳам қўллаб-қувватлайди.Минтақавий директор пул ўтказмаларининг аҳамиятига ҳам эътибор қаратди. Унинг қайд этишича, қонуний ва тартибли меҳнат миграцияси оилалар даромади, маҳаллий иқтисодиёт ва ижтимоий барқарорлик учун муҳим манба бўлиб хизмат қилиши мумкин.Форумда халқаро ташкилотлар, давлат идоралари, Европа ва Осиё давлатларидан иш берувчилар ҳамда экспертлар иштирок этмоқда.
https://sputniknews.uz/20260518/tashkent-migratsiya-forum-57655726.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/12/57655157_638:0:2215:1183_1920x0_80_0_0_7c7246ef5d57831f27a32be992936f70.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, форум, тошкент, иқлим ўзгариши, мигрантлар, ўзбекистон
миграция, форум, тошкент, иқлим ўзгариши, мигрантлар, ўзбекистон
Иқлим ўзгариши Марказий Осиёда миграция оқимларига таъсир қилмоқда — ХМТ
Тошкент халқаро миграция форумида иқлим ўзгариши, муносиб меҳнат излаётган аҳоли ва хавфсиз миграция йўлларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Осиё иқлим билан боғлиқ хавф-хатарларга энг кўп дуч келаётган ҳудудлардан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Тошкентда ўтаётган халқаро миграция форумида Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Артур Эркен маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири
Эркеннинг сўзларига кўра, бу жараёнлар аллақачон Марказий Осиёда миграция оқимларига таъсир кўрсатмоқда.
Унинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши, меҳнат бозоридаги ўзгаришлар ва муносиб иш ўринларига эҳтиёж миграция жараёнларини янада мураккаблаштирмоқда. Шу сабабли давлатлар бу масалада якка ҳолда эмас, ҳамкорликда ҳаракат қилиши зарур.
“Ҳеч бир давлат миграция муаммоларини якка ҳолда ҳал қила олмайди. Ўзаро боғлиқ дунёда ҳамкорлик, ҳамжиҳатлик ва далилларга асосланган сиёсатлар жуда муҳим”, — деди у.
Унинг сўзларига кўра, Марказий Осиё бўйлаб миллионлаб инсонлар муносиб меҳнат ва янги имкониятлар изламоқда. Агар миграция хавфсиз ва қонуний йўллар орқали бошқарилса, у нафақат мигрантларни, балки уларнинг оилалари ва маҳаллий жамоаларини ҳам қўллаб-қувватлайди.
Минтақавий директор пул ўтказмаларининг аҳамиятига ҳам эътибор қаратди. Унинг қайд этишича, қонуний ва тартибли меҳнат миграцияси оилалар даромади, маҳаллий иқтисодиёт ва ижтимоий барқарорлик учун муҳим манба бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Форумда халқаро ташкилотлар, давлат идоралари, Европа ва Осиё давлатларидан иш берувчилар ҳамда экспертлар иштирок этмоқда.