АҚШлик собиқ зобит Украинадаги биолабораториялар ўта махфий ишлаганини айтди

© AP Photo / Andrew HarnikБывший американский офицер заявил, что биолаборатории на Украине работали строго секретно
Бывший американский офицер заявил, что биолаборатории на Украине работали строго секретно - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2026
Oбуна бўлиш
АҚШлик истеъфодаги подполковник Эрл Расмуссен Украинадаги биолабораториялар махфий ишлагани ва хавфли тадқиқотлар билан шуғулланганини айтди.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Украинадаги биолабораториялар махфий равишда потенциал ҳужумкор биологик воситаларни ишлаб чиқиш билан шуғулланган бўлиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Қуруқлик кучларининг истеъфодаги подполковниги Эрл Расмуссен РИА Новостига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украина ҳудудида ва бошқа жойларда бундай воситаларни яратишда қўлланилган биоматериаллар бўлган.
Расмуссен айрим ҳолларда ДНК тузилишини таҳлил қилишга асосланган тадқиқотлар, шунингдек, турли жонзотлардан ташувчи сифатида фойдаланиш ҳақида хабарлар пайдо бўлганини таъкидлади. Унинг айтишича, бундай лабораториялар ўта махфий режимда ишлаган ва аниқ йўналтирилган вазифаларга эга бўлган.
“Албатта, бу лабораториялар хавфли. Агар улар текширилмаса, уларнинг фаолияти коронавирус пандемияси ёки ундан ҳам ёмонроқ оқибатларга олиб келиши мумкин”, — деди Расмуссен.
Аввалроқ АҚШ миллий разведкаси раҳбари Тулси Габбард Вашингтон хориждаги 120 дан ортиқ биолаборатория фаолиятини текширишини айтган эди. РИА Новости хабарида Украина ҳам ушбу йўналишда тилга олинган.
Россия бир неча бор АҚШни Украинада биологик ва токсик қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияни бузган ҳолда биологик дастурларни молиялаштирганликда айблаган. Байден маъмурияти эса Украинада АҚШ назоратидаги кимёвий ва биологик лабораториялар мавжудлигини рад этиб, бу айбловларни “Россия пропагандаси” ва “конспирология” деб атаган.
Биолаборатории США: что скрывают секретные объекты у границ России - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2026
Россия яқинида жойлашган АҚШ лабораториялари нимани яширмоқда?

Янгиликлар лентаси
0