Россиядан Ўзбекистонга келган туристлар сони 42 фоизга ошди

© Sputnik / Бахром ХатамовКаменный дворец Таш-Хаули (1830-1838 гг.)
Каменный дворец Таш-Хаули (1830-1838 гг.) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2026
Oбуна бўлиш
2026 йилнинг январь-апрель ойларида Россиядан Ўзбекистонга 341,8 минг турист келди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42,4 фоизга кўп.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. 2026 йилнинг январь-апрель ойларида Россиядан Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган фуқаролар сони 341,8 минг кишини ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 42,4 фоизга кўп, деб хабар берди РИА Новости Миллий статистика қўмитаси маълумотларига таяниб.
Таққослаш учун, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида Россиядан Ўзбекистонга 240,1 минг киши келган. Жорий йилда россиялик туристлар оқими умумий хорижий туристлар ўсишидан ҳам тезроқ ошган: январь-апрель ойларида Ўзбекистонга жами 4,04 млн хорижий фуқаро туристик мақсадда ташриф буюрган, бу ўтган йилга нисбатан 29,9 фоизга кўп.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Россия Ўзбекистонга туристлар энг кўп келган давлатлар орасида тўртинчи ўринда турибди. Биринчи учликдан Қирғизистон — 1,14 млн, Тожикистон — 965,5 минг ва Қозоғистон — 935 минг киши жой олган.
Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов аввалроқ 2026 йилда Россиядан Ўзбекистонга келадиган туристлар сони 1 миллион кишидан ошиши мумкинлигини айтган эди. Ўзбекистон Россия бозорида сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишни фаоллаштирган, жумладан, “Островок” ва “ВКонтакте” хизматлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистонга келган россияликлар сони 984,4 минг кишини ташкил этган. Бу 2024 йилга нисбатан 15 фоизга кўп.
Статистикада туристик мақсадлар деганда дам олиш, ўқиш, хизмат сафари, қариндошларни йўқлаш, даволаниш ва тижорат мақсадлари ҳам назарда тутилади.
Откуда больше всего туристов едут в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.05.2026
Энг кўп турист қайси давлатдан келмоқда?
Янгиликлар лентаси
0