Россиялик туристлар кетгач, Чехиянинг Карловар ўлкасида 17,8 минг компания ёпилди

© РИА Новости В Карловых Варах закрылись почти 18 тысяч компаний из-за оттока россиян
В Карловых Варах закрылись почти 18 тысяч компаний из-за оттока россиян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2026
Oбуна бўлиш
Чехиянинг Карловар ўлкасида сўнгги йилларда 17,8 минг компания ёпилгани айтилмоқда. Шу даврда россиялик туристлар оқими ҳам қарийб 93 фоизга қисқарган
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Чехиянинг Карловар ўлкасида сўнгги йилларда 17 872 та компания ёпилди. Бу ҳақда РИА Новости очиқ статистик маълумотларга таяниб хабар берди.
Нашр қайд этишича, Карловар курортлари россиялик туристлар оқимининг кескин қисқаришидан жиддий зарар кўрган. 2019 йилда ҳудудга 83 048 нафар россиялик турист ташриф буюрган бўлса, 2025 йилда улар сони 6 355 нафарга тушган. Яъни олти йилда пасайиш қарийб 93 фоизни ташкил этган.
Россияликлар чех курортларида ўтказган тунлар сони ҳам кескин камайган: 2019 йилда 762,5 мингдан ортиқ бўлган кўрсаткич 2025 йилда 30,7 минггача тушган.
Россиялик туристлар оқимидаги кескин пасайиш 2020 йилда бошланган. Кейинги йилларда пандемия оқибатлари, Европа санкциялари ва авиақатновдаги қийинчиликлар вазиятни янада оғирлаштирган.
РИА ёзишича, Карлови Вари мэри Андреа Пфеффер-Ферклова россияликлар чех курортларининг асосий мижозларидан бири бўлганини айтган. Айрим санаторийлар ёпилишга ёки фаолият йўналишини ўзгартиришга мажбур бўлган.
Аввалроқ 2022–2025 йилларда Россияга дўст бўлмаган мамлакатлар компаниялари Россия бозоридан чиқиш ва санкциялар оқибатида 610 млрд доллардан ортиқ даромад ҳамда камида 16 млрд доллар соф фойдадан маҳрум бўлгани хабар қилинган эди.
Роберт Фицо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.04.2026
Словакия ва Венгрия раҳбарлари ЕИни Россияга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
Янгиликлар лентаси
0