Ўзбекистон Покистоннинг Эрон-АҚШ-Исроил инқирозидаги ролини баҳолади

© PakistantodayБахтиёр Саидов провел телефонный разговор с министром иностранных дел Пакистана Мохаммадом Исхаком Даром
Бахтиёр Саидов провел телефонный разговор с министром иностранных дел Пакистана Мохаммадом Исхаком Даром  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Покистоннинг Эрон-АҚШ-Исроил инқирози фонида минтақадаги кескинликни пасайтиришга қаратилган дипломатик ролини юқори баҳолади.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистон Покистоннинг Яқин Шарқдаги кескинликни юмшатишга қаратилган дипломатик ролини юқори баҳолади.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Покистон Бош вазири ўринбосари ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исҳоқ Дор билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, суҳбатда минтақадаги сўнгги вазият, икки томонлама ҳамкорлик ва халқаро хавфсизлик масалалари муҳокама қилинган.
Pakistan Today нашри ёзишича, Саидов Покистоннинг Эрон-АҚШ-Исроил инқирози билан боғлиқ кескинликни пасайтиришдаги воситачилик ролини конструктив деб баҳолаган.
Томонлар минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича яқин мулоқот ва маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Покистон савдо, инвестиция, транспорт, фармацевтика ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Жорий йил бошида икки давлат қарийб 3,4 миллиард долларлик ҳужжатлар имзолаган ва беш йил ичида ўзаро савдони 2 миллиард долларга етказиш мақсадини билдирган.
Фасад здания с над писем МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2026
Ўзбекистон ТИВ: Яқин Шарқда ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги қарорни олқишлаймиз
Янгиликлар лентаси
0