Ўзбекистон ТИВ: Яқин Шарқда ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги қарорни олқишлаймиз

© Sputnik / Авенир ДебердеевФасад здания с над писем МИД Узбекистана
Фасад здания с над писем МИД Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2026
Oбуна бўлиш
ТИВ буни кескинликни юмшатиш ва сиёсий-дипломатик мулоқот учун муҳим қадам деб баҳолади
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистон Покистон раҳбарияти воситачилигида Яқин Шарқда ўт очишни тўлиқ тўхтатиш ва сулҳ ўрнатилиши тўғрисидаги эълонни олқишлайди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилинди.

Мазкур саъй-ҳаракатларни кескинликни юмшатиш, сиёсий-дипломатик мулоқотни илгари суриш ҳамда ўзаро мақбул ечимларни топиш учун зарур шароит яратиш йўлидаги муҳим қадам, деб ҳисоблаймиз”, — дейилади баёнотда.

Вазирлик, шунингдек, барча томонларни вазминликни сақлашга, вазиятнинг янада кескинлашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга ҳамда тинчлик ва барқарорликка эришиш йўлида конструктив ҳамкорликни давом эттиришга чақирди.
Ўзбекистон можароларни фақат тинч йўл билан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми тамойилларига қатъий мувофиқ ҳал этиш зарурлигига оид ўзгармас позициясини яна бир бор тасдиқлади.
Вступивший в должность президента США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2026
Трамп икки ҳафталик сулҳга рози бўлди — Эрон буни АҚШ устидан ғалаба деб атади
Янгиликлар лентаси
0