Трамп икки ҳафталик сулҳга рози бўлди — Эрон буни АҚШ устидан ғалаба деб атади
Трамп икки ҳафталик сулҳга рози бўлди — Эрон буни АҚШ устидан ғалаба деб атади
Sputnik Ўзбекистон
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан икки ҳафталик сулҳга рози бўлганини маълум қилди. Теҳрон эса бу қарорни Вашингтон устидан қозонилган ғалаба сифатида баҳолади.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан икки ҳафталик сулҳга рози бўлганини маълум қилди. Теҳрон эса бу қарорни Қўшма Штатлар устидан қозонилган ғалаба деб атади.Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Покистон воситачилигида тузилган икки ҳафталик сулҳни эълон қилди.Трамп, шунингдек, Теҳрондан 10 бандли таклиф келиб тушганини ва уни музокаралар учун “ишчи асос” деб баҳолаётганини айтди. Покистон томони АҚШ ва Эрон делегацияларини жума куни Исломободда учрашув ўтказишга таклиф қилди. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий эса ҳужумлар тўхтаса, Теҳрон қарши зарбаларни тўхтатиши ва бўғоз орқали хавфсиз ўтишни таъминлашини маълум қилди.Икки ҳафталик сулҳ давомида якуний келишувни расмийлаштириш режалаштирилган. Сулҳга эришишга Хитой ҳам ёрдам бергани айтилмоқда.Исроил ҳам АҚШнинг икки ҳафталик танаффус тўғрисидаги қарорига қўшилди. Бироқ Биньямин Нетаньяху идораси бу келишув Ливандаги амалиётларга тааллуқли эмаслигини билдирди.Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши АҚШ билан урушда ғалаба қозонганини эълон қилди.Кенгаш баёнотига кўра, АҚШ Ҳурмуз бўғози устидан назоратни Теҳронга қолдиришга, товон тўлашга, санкцияларни бекор қилишга, уранни бойитишни давом эттиришга ва Яқин Шарқдан қўшинларни олиб чиқишга рози бўлган.Шу билан бирга, Трампнинг ўзи ҳам AFPга берган қисқа изоҳида буни АҚШнинг “тўлиқ ва мутлақ ғалабаси” деб атади.Олти ҳафтадан бери давом этаётган уруш, ҳукумат манбалари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг ҳисоб-китобларига кўра, ўнга яқин мамлакатда 5000 нафардан ортиқ, жумладан, Эронда 1600 дан ортиқ тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлди.
Дональд Трамп Эрон билан икки ҳафталик сулҳга рози бўлганини айтди. Теҳрон буни АҚШ устидан ғалаба деб атади, Трамп эса Вашингтон “тўлиқ ва мутлақ ғалаба”га эришганини билдирди.
ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан икки ҳафталик сулҳга рози бўлганини маълум қилди. Теҳрон эса бу қарорни Қўшма Штатлар устидан қозонилган ғалаба деб атади.
Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Покистон воситачилигида тузилган икки ҳафталик сулҳни эълон қилди.
"Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ва фельдмаршал Асим Мунир билан музокаралар натижасида мен Эронга бомба ташлаш ва ҳужумни икки ҳафта муддатга тўхтатишга рози бўлдим. Бу икки томонлама ўт очишни тўхтатиш бўлади", — деб ёзган Трамп.
Трамп, шунингдек, Теҳрондан 10 бандли таклиф келиб тушганини ва уни музокаралар учун “ишчи асос” деб баҳолаётганини айтди. Покистон томони АҚШ ва Эрон делегацияларини жума куни Исломободда учрашув ўтказишга таклиф қилди. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчий эса ҳужумлар тўхтаса, Теҳрон қарши зарбаларни тўхтатиши ва бўғоз орқали хавфсиз ўтишни таъминлашини маълум қилди.
Икки ҳафталик сулҳ давомида якуний келишувни расмийлаштириш режалаштирилган. Сулҳга эришишга Хитой ҳам ёрдам бергани айтилмоқда.
Исроил ҳам АҚШнинг икки ҳафталик танаффус тўғрисидаги қарорига қўшилди. Бироқ Биньямин Нетаньяху идораси бу келишув Ливандаги амалиётларга тааллуқли эмаслигини билдирди.
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши АҚШ билан урушда ғалаба қозонганини эълон қилди.
"Эрон буюк ғалабага эришди ва АҚШни ўн банддан иборат режани қабул қилишга мажбур қилди", — дейилади унинг баёнотида.
Кенгаш баёнотига кўра, АҚШ Ҳурмуз бўғози устидан назоратни Теҳронга қолдиришга, товон тўлашга, санкцияларни бекор қилишга, уранни бойитишни давом эттиришга ва Яқин Шарқдан қўшинларни олиб чиқишга рози бўлган.
Шу билан бирга, Трампнинг ўзи ҳам AFPга берган қисқа изоҳида буни АҚШнинг “тўлиқ ва мутлақ ғалабаси” деб атади.
Олти ҳафтадан бери давом этаётган уруш, ҳукумат манбалари ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг ҳисоб-китобларига кўра, ўнга яқин мамлакатда 5000 нафардан ортиқ, жумладан, Эронда 1600 дан ортиқ тинч аҳолининг ҳаётига зомин бўлди.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужуми
28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга зарба беришни бошлади. Зарбалар Эроннинг ядровий дастури борасида музокаралар олиб борилаётган вақтда амалга оширилди.
АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эрон Олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий ҳалок бўлди. Ундан ташқари, Миноб шаҳрида қизлар бошланғич мактабига берилган зарба оқибатида 171 нафар бола ва 15 нафар ўқитувчилар ҳалок бўлди.
Эрон Исроил ҳудудига, шунингдек, Яқин Шарқдаги АҚШ ҳарбий базаларига жавоб зарбалари берди. Бир неча кун давомида БАА, Баҳрайн, Уммон, Ироқ, Саудия Арабистони, Қатар ва бошқа қатор давлатлардаги АҚШ ҳарбий базалари зарбага учради.
Эрон Ҳўрмуз бўғозини ёпиб қўйди ва кемалар фақат Эрон билан келишилган тартибда ундан ўтиши мумкинлигини эълон қилди. Бунинг ортидан жаҳон бозорларида нефт нархи ошишни бошлади.
Россия президенти Владимир Путин Эрон олий раҳбарига суиқасд барча инсоний ахлоқ нормалари ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканини таъкидлади. Россия ва Хитой 1 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда мажлисини чақирди.