https://sputniknews.uz/20260517/central-asia-savdosi-oshish-57641322.html
Марказий Осиё ички савдоси 5 йилда икки баробар ошди — ҳисобот
Марказий Осиё ички савдоси 5 йилда икки баробар ошди — ҳисобот
Sputnik Ўзбекистон
ЕОТБ ҳисоботига кўра, Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро савдоси 2025 йилда 12,3 млрд долларга етди. Қозоғистон минтақа ичидаги энг йирик етказиб берувчи, Ўзбекистон эса асосий бозорлардан бири бўлиб қолмоқда.
2026-05-17T12:37+0500
2026-05-17T12:37+0500
2026-05-17T12:37+0500
марказий осиё
қозоғистон
савдо
экспорт
импорт
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1d/21564060_13:65:1872:1111_1920x0_80_0_0_a3a060ad57d35ce004961240f6373c88.jpg
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2025 йилда 12,3 млрд долларга етди. Бу 2020 йилга нисбатан қарийб икки баробар кўп. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банки ҳисоботида маълум қилинди.Ҳисоботга кўра, минтақа ичидаги савдода Қозоғистон энг йирик иштирокчи бўлиб қолмоқда. Унинг Марказий Осиё давлатларига етказиб бериш ҳажми 6,6 млрд долларни ташкил этди. Бу умумий минтақавий экспортнинг ярмидан кўпроғига тенг.Қозоғистон учун асосий савдо бозори Ўзбекистон ҳисобланади. Шу билан бирга, етказиб беришнинг энг тез ўсиши Қирғизистон йўналишида қайд этилган — қарийб 3 баравар, 1,7 млрд долларгача.Ўзбекистон минтақа ичидаги етказиб бериш ҳажми бўйича иккинчи ўринда. Мамлакат улуши 26 фоизни ёки 3,2 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистон экспортида транспорт воситалари ва уларнинг қисмлари, сабзавот ва мевалар, пластмасса буюмлар, ўғитлар ва кийим-кечак асосий ўрин тутади.ЕОИИ аъзолари бўлган Қозоғистон ва Қирғизистон биргаликда Марказий Осиё ички савдосининг катта қисмини таъминламоқда. Қирғизистоннинг минтақага экспорти 0,9 миллиард долларга етди, Ўзбекистонга етказиб бериш эса 2,7 баробар ошди.Ҳисоботда Туркманистоннинг ҳам минтақа ичидаги савдода фаоллашгани қайд этилган. Мамлакат етказиб бериш ҳажмини 2,8 баробар ошириб, 1,3 миллиад долларга етказган. Туркманистон маҳсулотларининг қарийб 80 фоизи Ўзбекистон бозорига йўналтирилган.
https://sputniknews.uz/20260507/uzbekistan-savdo-eaeu-57388383.html
қозоғистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/1d/21564060_2:0:1822:1365_1920x0_80_0_0_149b0437b47ddaa7668360eca9b82dce.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий осиё, қозоғистон, савдо, экспорт, импорт, ўзбекистон
марказий осиё, қозоғистон, савдо, экспорт, импорт, ўзбекистон
Марказий Осиё ички савдоси 5 йилда икки баробар ошди — ҳисобот
ЕОТБ маълумотига кўра, Марказий Осиё давлатларининг ўзаро савдоси 2025 йилда 12,3 миллиард долларга етди. Қозоғистон минтақадаги энг йирик етказиб берувчи бўлиб қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Марказий Осиё мамлакатларининг ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2025 йилда 12,3 млрд долларга етди. Бу 2020 йилга нисбатан қарийб икки баробар кўп. Бу ҳақда Евроосиё тараққиёт банки ҳисоботида
маълум қилинди.
Ҳисоботга кўра, минтақа ичидаги савдода Қозоғистон энг йирик иштирокчи бўлиб қолмоқда. Унинг Марказий Осиё давлатларига етказиб бериш ҳажми 6,6 млрд долларни ташкил этди. Бу умумий минтақавий экспортнинг ярмидан кўпроғига тенг.
Қозоғистон учун асосий савдо бозори Ўзбекистон ҳисобланади. Шу билан бирга, етказиб беришнинг энг тез ўсиши Қирғизистон йўналишида қайд этилган — қарийб 3 баравар, 1,7 млрд долларгача.
Қозоғистоннинг минтақага асосий экспорт товарлари дон маҳсулотлари, қора металлар, нефть ва нефть маҳсулотлари, кунгабоқар ёғи ҳамда ичимликлардан иборат.
Ўзбекистон минтақа ичидаги етказиб бериш ҳажми бўйича иккинчи ўринда. Мамлакат улуши 26 фоизни ёки 3,2 миллиард долларни ташкил этди. Ўзбекистон экспортида транспорт воситалари ва уларнинг қисмлари, сабзавот ва мевалар, пластмасса буюмлар, ўғитлар ва кийим-кечак асосий ўрин тутади.
ЕОИИ аъзолари бўлган Қозоғистон ва Қирғизистон биргаликда Марказий Осиё ички савдосининг катта қисмини таъминламоқда. Қирғизистоннинг минтақага экспорти 0,9 миллиард долларга етди, Ўзбекистонга етказиб бериш эса 2,7 баробар ошди.
Ҳисоботда Туркманистоннинг ҳам минтақа ичидаги савдода фаоллашгани қайд этилган. Мамлакат етказиб бериш ҳажмини 2,8 баробар ошириб, 1,3 миллиад долларга етказган. Туркманистон маҳсулотларининг қарийб 80 фоизи Ўзбекистон бозорига йўналтирилган.