https://sputniknews.uz/20260515/intensiv-bog-57578434.html
Интенсив боғ ташкил қилмоқчи бўлган тадбиркорлар қўллаб-қувватланади
Интенсив боғ ташкил қилмоқчи бўлган тадбиркорлар қўллаб-қувватланади
Sputnik Ўзбекистон
Бундай лойиҳаларга банклар ҳар бир гектар учун 120 миллион сўмгача кредит ажратади. 15.05.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-05-15T10:11+0500
2026-05-15T10:11+0500
2026-05-15T10:11+0500
жамият
ўзбекистон
боғ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/03/56697817_0:125:1600:1025_1920x0_80_0_0_6fc751f876ced5e10bc14cd0f8b31b65.jpg
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистонда интенсив боғ ташкил қилмоқчи бўлган тадбиркорлар қўллаб-қувватланади. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда бу борада алоҳида тизим жорий этилиши белгиланди.Жойлардаги “Агростар” компаниялари тадбиркорлар билан улушдорлик асосида ҳамкорлик қилади. Бунда “Агростар” компаниялари устав капиталининг 50 фоизигача қисмида пул маблағи билан, тадбиркор эса ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи билан иштирок этади.Тадбиркорларга “Агростар” компанияси улушини қайта баҳоламасдан 7 йил ичида бўлиб-бўлиб сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Бу тизим эски боғ эгаларини ҳам манфаатдор қилади: улар янгиланган боғлардан орттирган даромади ҳисобидан улушни босқичма-босқич сотиб олиб, кейинчалик интенсив боғга тўлиқ эгалик қилиши мумкин бўлади.Сув тежовчи технологиялар, мевали кўчат ва қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун тадбиркорлар ислом молияси хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлади.Президент йиғилишда сўзга чиққан тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади. Уларнинг етиштирилган ёки импорт қилинган мевали кўчатлар ва пайвандтаглар учун қўшилган қиймат солиғини ноль ставкада қўллаш, сув тежовчи технологиялар ўрнатилган саноатлашган боғларда қудуқлардан олинадиган сув учун солиқни 5 йил муддатга 1 сўм этиб белгилаш ҳақидаги таклифларини маъқуллади.Мутасаддиларга эски ва самарасиз боғларни янгилаш, саноатлашган боғлар бўйича аниқ лойиҳаларни шакллантириш, банклар, ҳокимликлар ва тадбиркорлар ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйиш, ҳар бир ҳудудда экспортбоп навлар, агрологистика ва қайта ишлаш қувватларини ривожлантириш юзасидан топшириқлар берилди.
https://sputniknews.uz/20260401/boglar-ormonlar-prezident-56640264.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/04/03/56697817_34:0:1567:1150_1920x0_80_0_0_ce35df6ac4d3d2d4cc14a6b8bac14d8d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, боғ
Интенсив боғ ташкил қилмоқчи бўлган тадбиркорлар қўллаб-қувватланади
Бундай лойиҳаларга банклар ҳар бир гектар учун 120 миллион сўмгача кредит ажратади.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Ўзбекистонда интенсив боғ ташкил қилмоқчи бўлган тадбиркорлар қўллаб-қувватланади. Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда бу борада алоҳида тизим жорий этилиши
белгиланди. Жойлардаги “Агростар” компаниялари тадбиркорлар билан улушдорлик асосида ҳамкорлик қилади. Бунда “Агростар” компаниялари устав капиталининг 50 фоизигача қисмида пул маблағи билан, тадбиркор эса ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи билан иштирок этади.
Тадбиркорларга “Агростар” компанияси улушини қайта баҳоламасдан 7 йил ичида бўлиб-бўлиб сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Бу тизим эски боғ эгаларини ҳам манфаатдор қилади: улар янгиланган боғлардан орттирган даромади ҳисобидан улушни босқичма-босқич сотиб олиб, кейинчалик интенсив боғга тўлиқ эгалик қилиши мумкин бўлади.
Бундай лойиҳаларга банклар томонидан ҳар бир гектар учун 120 миллион сўмгача кредит ажратилади. Кредит вақтида қайтарилса, фоиз ставкасининг ярми компенсация қилинади. Шунингдек, саноатлашган боғларнинг парваришлаш харажатлари учун 3 йил давомида ҳар гектарга 5 миллион сўмдан субсидия берилади.
Сув тежовчи технологиялар, мевали кўчат ва қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш учун тадбиркорлар ислом молияси хизматларидан фойдаланиши мумкин бўлади.
Президент йиғилишда сўзга чиққан тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади. Уларнинг етиштирилган ёки импорт қилинган мевали кўчатлар ва пайвандтаглар учун қўшилган қиймат солиғини ноль ставкада қўллаш, сув тежовчи технологиялар ўрнатилган саноатлашган боғларда қудуқлардан олинадиган сув учун солиқни 5 йил муддатга 1 сўм этиб белгилаш ҳақидаги таклифларини маъқуллади.
Мутасаддиларга эски ва самарасиз боғларни янгилаш, саноатлашган боғлар бўйича аниқ лойиҳаларни шакллантириш, банклар, ҳокимликлар ва тадбиркорлар ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйиш, ҳар бир ҳудудда экспортбоп навлар, агрологистика ва қайта ишлаш қувватларини ривожлантириш юзасидан топшириқлар берилди.