Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Киев яқинидаги F-16 қирувчиси таъмирланадиган заводга зарба берилди

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишБоевая работа РСЗО "Град" группировки войск "Центр" в зоне СВО
Боевая работа РСЗО Град группировки войск Центр в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.05.2026
Oбуна бўлиш
Украинадаги яширин кўнгиллилар ҳаракати координаторининг сўзларига кўра, Жулянидаги АРЗ-410 авиатаъмирлаш заводига зарба берилди.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Киев яқинида Украина Қуролли кучлари авиацияси ва дронларига хизмат кўрсатадиган бир нечта объектга зарба берилгани айтилди. Бу ҳақда РИА Новостига Украинадаги яширин кўнгиллилар ҳаракати координатори Сергей Лебедев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, зарбалардан бири Жулянидаги АРЗ-410 авиатаъмирлаш заводига берилган. Лебедев бу корхонада Украина армияси фойдаланаётган Американинг F-16 қирувчи самолётлари таъмирланганини айтди.
“Жулянидаги АРЗ-410 авиатаъмирлаш заводига зарба берилди. У ерда Американинг F-16 самолётлари таъмирланади”, — деди у.
Лебедевнинг қўшимча қилишича, мазкур завод ҳудудида учувчисиз учиш аппаратлари ҳам ишлаб чиқарилган.
Шунингдек, Киев яқинидаги аэродромлар ҳам зарбага учрагани маълум қилинди. Манбага кўра, бу объектлар ҳарбий самолётларни ёқилғи билан таъминлаш ва қайта қуроллантириш учун ишлатилган.

Лебедев Дарницкий тумани ва аэропорт томонида бир нечта қўниш жойлари борлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, у ерларга Украина самолётлари, жумладан, Ғарб давлатларидан берилган F-16 ва Mirage самолётлари қўниб, учишдан олдин қайта қуролланган.

У, шунингдек, Киев яқинидаги хусусий аэродром томон иккита ракета учиб келгани қайд этилганини билдирди. Манбанинг айтишича, ушбу аэродромдан реактив дронлар ва разведка учувчисиз аппаратлари мунтазам учирилган.
Уничтожение сил и укреплений ВСУ расчетом ТОС-1А Солнцепёк - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия ҳафта давомида Украинага олтита гуруҳли зарба берди
Янгиликлар лентаси
0