https://sputniknews.uz/20260513/xantavirus-tarqalish-atabekov-57526747.html
Ўзбекистонда хантавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмади — Нурмат Атабеков
Ўзбекистонда хантавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмади — Нурмат Атабеков
Sputnik Ўзбекистон
Хантавирус асосан кемирувчилар орасида учрайдиган вирусли инфекция ҳисобланади. У инсонга кўпроқ зарарланган чанг, озиқ-овқат маҳсулотлари ёки кемирувчиларнинг пешоби, ахлати ва сўлаги орқали юқиши мумкин. Касаллик одатда тана ҳарорати кўтарилиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, мушак ва қорин соҳасида оғриқ билан кечиши мумкин.
2026-05-13T11:39+0500
2026-05-13T11:39+0500
2026-05-13T11:39+0500
вирус
касаллик
вакцина
жсст
жамият
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1413/37/14133712_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_09c3534d4c7991293250e31eed4c9a0a.jpg
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистонда хантавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор бўлиб, касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков маълум қилди.Унинг айтишича, ЖССТ маълумотларига кўра, хантавирус коронавирус каби тез тарқалиш хусусиятига эга эмас ва глобал пандемияга сабаб бўлмайди.Мутахассис сўзларига кўра, вируснинг баъзи турлари асосан Аргентина, Чили ва Бразилия каби Лотин Америкаси давлатларида кузатилади. Осиё ва Европа мамлакатларида эса у нисбатан кам учрайди.Касаллик одатда тана ҳарорати кўтарилиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, мушак ва қорин соҳасида оғриқ билан кечиши мумкин. Оғир ҳолатларда буйрак етишмовчилиги ҳамда юрак-қон томир ва нафас олиш тизими билан боғлиқ асоратлар кузатилади.Атабековнинг қайд этишича, ҳозирча хантавирусга қарши махсус вакцина ёки алоҳида даволаш протоколи мавжуд эмас. Даволаш асосан симптомларга қараб олиб борилади.Мутахассис аҳолига шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсиз сақлаш, мева-сабзавотларни яхшилаб ювиш ҳамда омборхона ва ёпиқ хоналарни мунтазам шамоллатиб туришни тавсия қилди.
https://sputniknews.uz/20260417/tsikada-shtammi-ozbekiston-uchun-qanchalik-xavfli--56948165.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1413/37/14133712_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_9b09837c4632ad24824c29c207448bd6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
вирус, касаллик, вакцина, жсст, жамият, ўзбекистон
вирус, касаллик, вакцина, жсст, жамият, ўзбекистон
Ўзбекистонда хантавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмади — Нурмат Атабеков
Нурмат Атабеков Ўзбекистонда хантавирус ҳолатлари қайд этилмагани ва инфекция коронавирусдек тез тарқалмаслигини айтди.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистонда хантавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор бўлиб, касалланиш ҳолатлари қайд этилмаган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков
маълум қилди.
Унинг айтишича, ЖССТ маълумотларига кўра, хантавирус коронавирус каби тез тарқалиш хусусиятига эга эмас ва глобал пандемияга сабаб бўлмайди.
Атабеков таъкидлашича, хантавирус асосан кемирувчилар орасида учрайдиган вирусли инфекция ҳисобланади. У инсонга кўпроқ зарарланган чанг, озиқ-овқат маҳсулотлари ёки кемирувчиларнинг пешоби, ахлати ва сўлаги орқали юқиши мумкин.
Мутахассис сўзларига кўра, вируснинг баъзи турлари асосан Аргентина, Чили ва Бразилия каби Лотин Америкаси давлатларида кузатилади. Осиё ва Европа мамлакатларида эса у нисбатан кам учрайди.
Касаллик одатда тана ҳарорати кўтарилиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, кўнгил айниши, қусиш, мушак ва қорин соҳасида оғриқ билан кечиши мумкин. Оғир ҳолатларда буйрак етишмовчилиги ҳамда юрак-қон томир ва нафас олиш тизими билан боғлиқ асоратлар кузатилади.
Атабековнинг қайд этишича, ҳозирча хантавирусга қарши махсус вакцина ёки алоҳида даволаш протоколи мавжуд эмас. Даволаш асосан симптомларга қараб олиб борилади.
Шу билан бирга, мамлакатда вирусологик мониторинг мунтазам давом эттирилмоқда. Бугунги кунда четдан кириб келиши мумкин бўлган касалликларнинг олдини олиш мақсадида 53 та чегара пунктида доимий назорат йўлга қўйилган.
Мутахассис аҳолига шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсиз сақлаш, мева-сабзавотларни яхшилаб ювиш ҳамда омборхона ва ёпиқ хоналарни мунтазам шамоллатиб туришни тавсия қилди.