https://sputniknews.uz/20260513/uzbekistan-magistral-gaz-quvurlar-ishlatilish-57547636.html
Ўзбекистонда магистрал газ қувурларининг 60 фоиздан ортиғи 30 йилдан зиёд ишлатилмоқда
Ўзбекистонда магистрал газ қувурларининг 60 фоиздан ортиғи 30 йилдан зиёд ишлатилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда магистрал газ қувурларининг 60 фоиздан ортиғи 30 йилдан зиёд эксплуатация қилинмоқда. Ускуналарнинг эскириши носозлик ва авариялар хавфини ошираётгани айтилди.
2026-05-13T16:46+0500
2026-05-13T16:46+0500
2026-05-13T16:46+0500
ўзбекистон
жамият
газ қувури
хавфсизлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/184/45/1844524_0:102:3083:1836_1920x0_80_0_0_d176fe51658a4e447b5df8b4a01c7d76.jpg
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистонда магистрал газ қувурларининг 60 фоиздан ортиғи 30 йилдан зиёд вақт давомида эксплуатация қилинмоқда. Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядровий хавфсизлик қўмитасининг Стратегик режалаштириш ва методология департаменти бошлиғи Махамат Сайдазимов маълум қилди, , деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Сайдазимовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон газ-транспорт инфратузилмасининг ишончлилигини таъминлашдаги энг жиддий муаммолардан бири қувур тизимларининг жисмоний ва маънавий эскириш даражаси юқорилигидир.Унинг қайд этишича, давлат назорати остидаги газ транспорт тизими мисолида магистрал газ қувурлари, компрессор станциялари, босим остида ишловчи идишлар ва технологик ускуналарнинг катта қисми 30 йилдан ортиқ вақтдан бери эксплуатация қилинмоқда.Сайдазимовнинг сўзларига кўра, газ транспорт тизимидаги компрессор станцияларидаги газ ҳайдовчи агрегатлар бўйича ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилмоқда.Шу билан бирга, магистрал газ қувурларининг 46 фоизи замонавий қувур ичи диагностика технологияларидан фойдаланиш имкониятига эга эмас.Сайдазимовнинг таъкидлашича, кўп йиллар олдин қувурларни лойиҳалашда қувур ичи диагностикасининг замонавий талаблари ҳисобга олинмаган. Яъни қувурлар ичида тозалаш ва диагностика қурилмаларини ишга тушириш имконияти кўзда тутилмаган.
https://sputniknews.uz/20260503/gaz-qazib-olish-import-57294332.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/184/45/1844524_119:0:2850:2048_1920x0_80_0_0_ebc1c37665514bbe26371b4272ea219e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, жамият, газ қувури, хавфсизлик
ўзбекистон, жамият, газ қувури, хавфсизлик
Ўзбекистонда магистрал газ қувурларининг 60 фоиздан ортиғи 30 йилдан зиёд ишлатилмоқда
Мутахассислар бундай ҳолат авариялар хавфини оширишини таъкидламоқда.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистонда магистрал газ қувурларининг 60 фоиздан ортиғи 30 йилдан зиёд вақт давомида эксплуатация қилинмоқда. Бу ҳақда Саноат, радиация ва ядровий хавфсизлик қўмитасининг Стратегик режалаштириш ва методология департаменти бошлиғи Махамат Сайдазимов маълум қилди, , деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Сайдазимовнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон газ-транспорт инфратузилмасининг ишончлилигини таъминлашдаги энг жиддий муаммолардан бири қувур тизимларининг жисмоний ва маънавий эскириш даражаси юқорилигидир.
“Ўзбекистондаги асосий муаммолардан бири меъёрий хизмат муддатидан ортиқ фойдаланилаётган ускуналар улушининг юқорилигидир”, — деди Сайдазимов.
Унинг қайд этишича, давлат назорати остидаги газ транспорт тизими мисолида магистрал газ қувурлари, компрессор станциялари, босим остида ишловчи идишлар ва технологик ускуналарнинг катта қисми 30 йилдан ортиқ вақтдан бери эксплуатация қилинмоқда.
“Магистрал газ қувурларининг 60 фоиздан ортиғи 30 йилдан зиёд вақт давомида ишлатилмоқда. Тахминан 27 фоизи 15 йилдан 30 йилгача бўлган муддатда эксплуатация қилинган бўлса, атиги 8 фоизининг хизмат муддати 15 йилдан кам”, — деди у.
Сайдазимовнинг сўзларига кўра, газ транспорт тизимидаги компрессор станцияларидаги газ ҳайдовчи агрегатлар бўйича ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилмоқда.
“Бундай шароитда ускуналарнинг коррозияга учраши, металл деградацияси, чарчаш хусусиятига эга нуқсонлар пайдо бўлиши, шунингдек, носозлик ва авариялар эҳтимоли сезиларли даражада ортади”, — деди қўмита вакили.
Шу билан бирга, магистрал газ қувурларининг 46 фоизи замонавий қувур ичи диагностика технологияларидан фойдаланиш имкониятига эга эмас.
Сайдазимовнинг таъкидлашича, кўп йиллар олдин қувурларни лойиҳалашда қувур ичи диагностикасининг замонавий талаблари ҳисобга олинмаган. Яъни қувурлар ичида тозалаш ва диагностика қурилмаларини ишга тушириш имконияти кўзда тутилмаган.
“Масалан, магистрал газ қувурларидаги бешта авариянинг тўрттаси қувур ичи диагностикасини ўтказиш имконияти бўлмаган ҳудудларда содир бўлган”, — деди у.