https://sputniknews.uz/20260513/suniy-intellekt-qidiruv-tezlashtirish-57537755.html
Сунъий интеллект қидирувни тезлаштирмоқда, аммо геологларни алмаштирмайди — Норов
Сунъий интеллект қидирувни тезлаштирмоқда, аммо геологларни алмаштирмайди — Норов
Sputnik Ўзбекистон
Нефть-газ соҳасида сунъий интеллект бозори 2025 йилда 7,6 млрд доллардан 2034 йилгача 25 млрд доллардан ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Владимир Норов маълум қилди. AI қидирув ва бурғулаш самарадорлигини оширмоқда.
2026-05-13T13:49+0500
2026-05-13T13:49+0500
2026-05-13T13:49+0500
ўзбекистон
марказий осиё
хитой
сунъий интеллект
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0d/57536909_0:51:1280:771_1920x0_80_0_0_9f31cf2cd1ba63df7e968d80a4f93db1.jpg
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Нефть-газ соҳасидаги глобал сунъий интеллект (СИ) бозори 2025 йилдаги 7,6 миллиард доллардан 2034 йилга келиб 25 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Бу йиллик 14 фоиздан ортиқ ўсишни англатади.Бу ҳақда Марказий Осиё Сунъий интеллект ассоциацияси раиси Владимир Норов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Унинг таъкидлашича, хитойлик тадқиқотчилар горизонтал тоғ жинслари босимини 99,5 фоиз аниқликда прогноз қилувчи ва ҳисоблаш вақтини 87 фоизга қисқартирувчи гибрид нейрон тармоқни ҳам ишлаб чиқди.Нефть-газ соҳасида СИдан фойдаланиш даромадни ошириш ва бурғулаш харажатларини қисқартириш имконини бермоқда.Владимир Норовнинг айтишича, илгари маълум бўлмаган ҳудудларда ҳам тез ишлаш имконияти пайдо бўлмоқда.
https://sputniknews.uz/20260130/mirziyoev-ozbekneftgaz-55386531.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0d/57536909_93:0:1188:821_1920x0_80_0_0_b8d1354156302059d38ff9f4197394ec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, марказий осиё, хитой, сунъий интеллект, жамият
ўзбекистон, марказий осиё, хитой, сунъий интеллект, жамият
Сунъий интеллект қидирувни тезлаштирмоқда, аммо геологларни алмаштирмайди — Норов
Нефть-газ соҳасида СИ бозори 2034 йилгача 25 млрд доллардан ошиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Нефть-газ соҳасидаги глобал сунъий интеллект (СИ) бозори 2025 йилдаги 7,6 миллиард доллардан 2034 йилга келиб 25 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда. Бу йиллик 14 фоиздан ортиқ ўсишни англатади.
Бу ҳақда Марказий Осиё Сунъий интеллект ассоциацияси раиси Владимир Норов маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
“Бу борада Хитой айниқса қизиқарли мисол ҳисобланади. PetroChina геомаълумотлар, акустик сигналлар ва спутник тасвирларини мультимодал интеграция қилиш орқали геологик қидирув самарадорлигини тахминан 40 фоизга оширган”, — деди Норов.
Унинг таъкидлашича, хитойлик тадқиқотчилар горизонтал тоғ жинслари босимини 99,5 фоиз аниқликда прогноз қилувчи ва ҳисоблаш вақтини 87 фоизга қисқартирувчи гибрид нейрон тармоқни ҳам ишлаб чиқди.
"Марказий Осиё учун бу тажриба айниқса долзарб, чунки минтақа тектоник тузилиши жиҳатидан ўхшаш”, — деди Норов.
Нефть-газ соҳасида СИдан фойдаланиш даромадни ошириш ва бурғулаш харажатларини қисқартириш имконини бермоқда.
Владимир Норовнинг айтишича, илгари маълум бўлмаган ҳудудларда ҳам тез ишлаш имконияти пайдо бўлмоқда.
"Бир савол туғилади: геологлар нима қилади? Уларни СИ алмаштирадими? Албатта, йўқ. Геологлар муҳим роль ўйнашда давом этади. СИ шунчаки восита бўлади. У геологларга маълумот тўплаш ва чуқур таҳлил қилишда ёрдам беради. Аммо якуний қарор барибир инсон томонидан қабул қилинади.Шунинг учун менимча, Марказий Осиё мамлакатларида нефть-газ соҳасида СИ хаби яратиш ва умумий саъй-ҳаракатлар орқали етакчига айланиш учун барча имкониятлар мавжуд", - дейди Норов.