https://sputniknews.uz/20260130/mirziyoev-ozbekneftgaz-55386531.html
Газ, самарадорлик: Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз”нинг устувор вазифаларини белгилаб берди
Газ, самарадорлик: Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз”нинг устувор вазифаларини белгилаб берди
Sputnik Ўзбекистон
Ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш, соҳада сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш компания фаолиятининг муҳим устувор йўналишлари сифатида... 30.01.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-01-30T18:37+0500
2026-01-30T18:37+0500
2026-01-30T18:37+0500
жамият
ўзбекнефтгаз
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1e/55386367_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_7be01f3b60b64622c024473dbaa40657.jpg
ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан тақдимот билан танишди.Тақдимотда маълум қилинишича, 2025 йилда жамият корхоналари томонидан 25,2 миллиард куб метр табиий газ қазиб чиқарилиб, 56 та янги қудуқ бурғиланди, 29 та қудуқ мукаммал таъмирланди.Маълум қилинишича, 2026-2027 йилларда табий газ чиқариш ҳажмини барқарор даражада таъминлаш, 300 тадан ортиқ геологик-техник чора-тадбирни амалга ошириш режалаштирилганТақдимотда бунинг учун амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида ахборот берилди.Жумладан, геология-қидирув ва геологик-техник тадбирлар самарадорлигини ошириш, захираларни кўпайтириш ва қазиб чиқариш ҳажмларининг барқарорлигини таъминлаш, харидлар тартиб-таомилларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.Шунингдек, газни чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қиймат занжирини яратиш, импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, жамият ва унинг корхоналарини молиявий соғломлаштириш чоралари кўрилади.Компания фаолиятида операцион самарадорликни ошириш, хусусан, соҳага оид бўлмаган активларни тасарруфдан чиқариш, ҳомийлик тўловларини тўхтатиш ҳамда харажатларни мақбуллаштириш орқали молиявий барқарорликни таъминлашга устувор аҳамият қаратилиши қайд этилди.Таъкидланишича, ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш, соҳада сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, ички назорат ва комплаенс тизимини кучайтириш, молиявий активлар ҳаракатини назорат қилиш, коррупция ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш масалалари жамият фаолиятининг муҳим устувор йўналишлари сифатида белгиланди.Давлат раҳбари белгиланган вазифалар ва режалаштирилган барча тадбирлар ижросини аниқ ҳисоб-китоб, қатъий интизом ҳамда шахсий жавобгарлик асосида таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.Тақдимотда геология-қидирув ишларини олиб бориш жараёнида, шу жумладан, Сурхондарё вилоятида қайд этилган техноген ҳолатларга ҳам тўхталиб ўтилди. Бундай ҳолатлар янги истиқболли майдонларни излаш, қудуқларни чуқур бурғилаш ва геологик қатламларни ўрганиш жараёнларининг табиий таркибий қисми бўлиб, улар дунё амалиётида ҳам кўп учраб туради. Мамлакатда бундай вазиятларда тегишли чоралар кўриб борилаётгани таъкидланди.Мирзиёев мутасаддиларга геологик тадқиқотлар олиб борилаётган ҳудудларда доимий мониторингни кучайтириш, замонавий назорат технологияларини жорий этиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан кўрсатмалар берди.
https://sputniknews.uz/20260128/aes-uzbekistan-gaz-tejash-55338280.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/1e/55386367_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_101ac9ce8c12f4ce31e80fc9b81fb340.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекнефтгаз, шавкат мирзиёев
жамият, ўзбекнефтгаз, шавкат мирзиёев
Газ, самарадорлик: Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз”нинг устувор вазифаларини белгилаб берди
Ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш, соҳада сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш компания фаолиятининг муҳим устувор йўналишлари сифатида белгиланди.
ТОШКЕНТ, 30 янв – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари юзасидан тақдимот билан
танишди. Тақдимотда маълум қилинишича, 2025 йилда жамият корхоналари томонидан 25,2 миллиард куб метр табиий газ қазиб чиқарилиб, 56 та янги қудуқ бурғиланди, 29 та қудуқ мукаммал таъмирланди.
Маълум қилинишича, 2026-2027 йилларда табий газ чиқариш ҳажмини барқарор даражада таъминлаш, 300 тадан ортиқ геологик-техник чора-тадбирни амалга ошириш режалаштирилган
Тақдимотда бунинг учун амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида ахборот берилди.
Жумладан, геология-қидирув ва геологик-техник тадбирлар самарадорлигини ошириш, захираларни кўпайтириш ва қазиб чиқариш ҳажмларининг барқарорлигини таъминлаш, харидлар тартиб-таомилларини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, газни чуқур қайта ишлаш орқали қўшилган қиймат занжирини яратиш, импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, жамият ва унинг корхоналарини молиявий соғломлаштириш чоралари кўрилади.
Компания фаолиятида операцион самарадорликни ошириш, хусусан, соҳага оид бўлмаган активларни тасарруфдан чиқариш, ҳомийлик тўловларини тўхтатиш ҳамда харажатларни мақбуллаштириш орқали молиявий барқарорликни таъминлашга устувор аҳамият қаратилиши қайд этилди.
Таъкидланишича, ишлаб чиқариш жараёнларини рақамлаштириш, соҳада сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш, шунингдек, ички назорат ва комплаенс тизимини кучайтириш, молиявий активлар ҳаракатини назорат қилиш, коррупция ва манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш масалалари жамият фаолиятининг муҳим устувор йўналишлари сифатида белгиланди.
Давлат раҳбари белгиланган вазифалар ва режалаштирилган барча тадбирлар ижросини аниқ ҳисоб-китоб, қатъий интизом ҳамда шахсий жавобгарлик асосида таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди.
Тақдимотда геология-қидирув ишларини олиб бориш жараёнида, шу жумладан, Сурхондарё вилоятида қайд этилган техноген ҳолатларга ҳам тўхталиб ўтилди. Бундай ҳолатлар янги истиқболли майдонларни излаш, қудуқларни чуқур бурғилаш ва геологик қатламларни ўрганиш жараёнларининг табиий таркибий қисми бўлиб, улар дунё амалиётида ҳам кўп учраб туради. Мамлакатда бундай вазиятларда тегишли чоралар кўриб борилаётгани таъкидланди.
Мирзиёев мутасаддиларга геологик тадқиқотлар олиб борилаётган ҳудудларда доимий мониторингни кучайтириш, замонавий назорат технологияларини жорий этиш ҳамда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан кўрсатмалар берди.