SOCAR Ўзбекистонда ваколатхона очади, BP Устюртдаги лойиҳага қўшилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана обсудил планы по развитию сотрудничества с компаниями SOCAR и BP
Президент Узбекистана обсудил планы по развитию сотрудничества с компаниями SOCAR и BP - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2026
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев SOCAR ва BP раҳбариятини қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон энергетика ҳафталиги – 2026” форумида иштирок этиш учун мамлакатга келган Озарбайжоннинг SOCAR компанияси бош директори Равшан Нажаф ҳамда "British Petroleum" раҳбарияти вакиллари Ариэль Флорес ва Жованни Кристофолини қабул қилди.
Учрашувда энергетика ва нефть-газ соҳасида ушбу компаниялар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Энергетика соҳасидаги кооперация муваффақиятли кечаётгани қайд этилди. SOCAR Устюрт платосидаги углеводород конларини ўзлаштириш лойиҳасида Ўзбекистоннинг шериги ҳисобланади. Компаниянинг Ўзбекистондаги ваколатхонасини очиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ушбу кенг кўламли лойиҳага "British Petroleum" компанияси қўшилганига юқори баҳо берилди.

Томонлар нефть-газ соҳасида углеводород хомашёсини қидириш, қазиб олиш ва чуқур қайта ишлаш, нефть ва нефть маҳсулотларини узоқ муддатли етказиб беришни йўлга қўйиш ҳамда тармоқ учун мутахассис кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлигини таъкидлади.
В Ташкенте стартовала Энергетическая неделя Узбекистана.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2026
Халқаро энергетика форумида Беларусда АЭС улуши ва Озарбайжоннинг энергия режалари айтилди
Янгиликлар лентаси
0