https://sputniknews.uz/20260513/russia-uzbekistan-neft-etkazish-57549899.html
Россия Ўзбекистонга нефть етказиб беришнинг учдан икки қисмидан кўпроғини таъминламоқда
Россия Ўзбекистонга нефть етказиб беришнинг учдан икки қисмидан кўпроғини таъминламоқда
Sputnik Ўзбекистон
Россия Ўзбекистонга етказиб бериладиган нефть маҳсулотларининг учдан икки қисмидан кўпроғини таъминламоқда. Энергетика форумида Россия компанияларининг нефть-газ соҳасидаги салоҳияти ҳақида сўз борди.
2026-05-13T17:46+0500
2026-05-13T17:46+0500
2026-05-13T17:46+0500
нефть
импорт
ўзбекистон
иқтисод
энергетика
экспорт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1400/83/14008388_0:258:3071:1985_1920x0_80_0_0_83fbf92a33d4c1bdcaf1a1979fcb7ad0.jpg
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Россия Ўзбекистонга етказиб бериладиган нефть маҳсулотларининг учдан икки қисмидан кўпроғини таъминлаб, мамлакат энергетика хавфсизлигига салмоқли ҳисса қўшмоқда.Бу ҳақда Энергетика форуми доирасида Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси эксперти Сергей Морусов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Морусовнинг таъкидлашича, ўтган йили икки давлат ҳукуматлари ўртасида Россия нефти ва газини етказиб бериш бўйича бир қатор муҳим келишувлар имзоланган.Морусовнинг айтишича, Россия компаниялари Ўзбекистон нефть-газ саноатини ривожлантиришга сезиларли таъсир кўрсатиш салоҳиятига эга.Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда республика нефть-газ саноати бир қатор муаммоларга дуч келмоқда. Улар орасида мавжуд конларнинг тугаши, энергия ресурслари истеъмолининг ўсиши ва углеводородлар тақчиллиги бор.Унинг маълум қилишича, Энергетика ҳафталиги тадбирларида 70 та Россия компанияси иштирок этмоқда.Улар орасида Россия экспорт марказининг бирлашган стенди, шунингдек, Санкт-Петербург шаҳри ва Челябинск вилоятининг жамоавий экспозициялари бор.
https://sputniknews.uz/20260113/uzbekistan-russia-gaz-eksport-54764500.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1400/83/14008388_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_401debdef04d8fa69b31823fb2af9a9f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
нефть, импорт, ўзбекистон, иқтисод, энергетика, экспорт
нефть, импорт, ўзбекистон, иқтисод, энергетика, экспорт
Россия Ўзбекистонга нефть етказиб беришнинг учдан икки қисмидан кўпроғини таъминламоқда
Бу энергетика хавфсизлигига салмоқли ҳисса қўшаётгани айтилди.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Россия Ўзбекистонга етказиб бериладиган нефть маҳсулотларининг учдан икки қисмидан кўпроғини таъминлаб, мамлакат энергетика хавфсизлигига салмоқли ҳисса қўшмоқда.
Бу ҳақда Энергетика форуми доирасида Россиянинг Ўзбекистондаги савдо ваколатхонаси эксперти Сергей Морусов маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Морусовнинг таъкидлашича, ўтган йили икки давлат ҳукуматлари ўртасида Россия нефти ва газини етказиб бериш бўйича бир қатор муҳим келишувлар имзоланган.
“Биз эришилган келишувлар ушбу йўналишда Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонамиз”, — деди у.
Морусовнинг айтишича, Россия компаниялари Ўзбекистон нефть-газ саноатини ривожлантиришга сезиларли таъсир кўрсатиш салоҳиятига эга.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вақтда республика нефть-газ саноати бир қатор муаммоларга дуч келмоқда. Улар орасида мавжуд конларнинг тугаши, энергия ресурслари истеъмолининг ўсиши ва углеводородлар тақчиллиги бор.
“Углеводородларни етказиб бериш, ташиш, қазиб олиш ва қайта ишлаш тажрибаси, шунингдек, нефть-газ занжирининг барча босқичларида юқори технологияларни жорий этиш қобилияти Россия компанияларини Ўзбекистон учун ушбу соҳада энг мақбул ҳамкорга айлантиради”, — деди Морусов.
Унинг маълум қилишича, Энергетика ҳафталиги тадбирларида 70 та Россия компанияси иштирок этмоқда.
Улар орасида Россия экспорт марказининг бирлашган стенди, шунингдек, Санкт-Петербург шаҳри ва Челябинск вилоятининг жамоавий экспозициялари бор.
“Биз Ўзбекистон идоралари, ташкилотлари ва тармоқ уюшмалари билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз ва ўзбекистонлик ҳамкасбларимизнинг Россия компаниялари билан ҳамкорликка қизиқиш билдираётганини кўрмоқдамиз”, — деди у.