https://sputniknews.uz/20260513/kreml-ukraine-ot-ochish-toxtatish-shartlar-57550475.html
Кремль Украинада ўт очишни тўхтатиш шартларини маълум қилди
Кремль Украинада ўт очишни тўхтатиш шартларини маълум қилди
Sputnik Ўзбекистон
Дмитрий Песковнинг айтишича, Украинада ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик музокараларига ўтиш учун Киев қўшинлари Донбасс ва Россиянинг бошқа ҳудудларини тарк этиши керак.
2026-05-13T18:09+0500
2026-05-13T18:09+0500
2026-05-13T18:12+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
украина
донбасс
дмитрий песков
кремль
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/04/28790452_0:208:2899:1839_1920x0_80_0_0_574e47b72c036cb24bd1a5d96ad1917b.jpg
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украинада ўт очишни тўхтатиш ва тўлиқ форматли тинчлик музокараларига йўл очиш учун Киев қандай қадам ташлаши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Унинг сўзларига кўра, Владимир Зеленский Украина Қуролли кучларига Донбасс ва Россиянинг бошқа ҳудудларини тарк этиш бўйича буйруқ бериши керак.Кремль вакили бундай музокаралар “жуда мураккаб” бўлиши ва кўплаб муҳим тафсилотларни ўз ичига олишини таъкидлади.Песковнинг айтишича, АҚШ воситачи ролини бажараётгани сабабли Украина томони билан маълумот алмашинуви Вашингтон орқали олиб борилмоқда.Шунингдек, Песков Россия ва АҚШ ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни нормаллаштириш истиқболлари ҳақида ҳам гапирди. Унинг сўзларига кўра, Украина бўйича қарор қабул қилинганидан сўнг бир қатор иқтисодий лойиҳалар учун йўл очилиши мумкин.
https://sputniknews.uz/20260510/ukraine-mojaro-yakun-57483647.html
украина
донбасс
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0a/04/28790452_84:0:2815:2048_1920x0_80_0_0_d8bf0760bf78865e74daf5006d062769.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, украина, донбасс, дмитрий песков, кремль, россия
дунё янгиликлари, украина, донбасс, дмитрий песков, кремль, россия
Кремль Украинада ўт очишни тўхтатиш шартларини маълум қилди
18:09 13.05.2026 (янгиланди: 18:12 13.05.2026) Кремль Украинада ўт очишни тўхтатиш ва тўлиқ тинчлик музокараларига ўтиш учун Киев қўшинлари Донбасс ва Россиянинг бошқа ҳудудларини тарк этиши кераклигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украинада ўт очишни тўхтатиш ва тўлиқ форматли тинчлик музокараларига йўл очиш учун Киев қандай қадам ташлаши кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Владимир Зеленский Украина Қуролли кучларига Донбасс ва Россиянинг бошқа ҳудудларини тарк этиш бўйича буйруқ бериши керак.
“Шу пайтда ўт очишни тўхтатиш бошланади ва томонлар бемалол музокаралар билан шуғулланиши мумкин”, — деди Песков.
Кремль вакили бундай музокаралар “жуда мураккаб” бўлиши ва кўплаб муҳим тафсилотларни ўз ичига олишини таъкидлади.
Песковнинг айтишича, АҚШ воситачи ролини бажараётгани сабабли Украина томони билан маълумот алмашинуви Вашингтон орқали олиб борилмоқда.
“Биз америкаликлар билан мавжуд каналлар орқали мулоқотимизни давом эттирмоқдамиз. Бу алоқалар доимий равишда амалга оширилмоқда”, — деди у.
Шунингдек, Песков Россия ва АҚШ ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни нормаллаштириш истиқболлари ҳақида ҳам гапирди. Унинг сўзларига кўра, Украина бўйича қарор қабул қилинганидан сўнг бир қатор иқтисодий лойиҳалар учун йўл очилиши мумкин.