Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Путин Украинадаги можаро якунланиш томон бораётганини айтди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишМосковский Кремль архивное фото
Московский Кремль архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2026
Oбуна бўлиш
Россия президенти Украина бўйича келишув узоқ муддатли кафолатлар асосида бўлиши кераклигини таъкидлаб, асирлар алмашинувига ҳам изоҳ берди.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин журналистлар саволларига жавоб берар экан, Украинадаги можаро “якунланиш томон бораётгани”ни айтди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Москва ҳар қандай музокара жараёнида вақтинчалик қарорлар эмас, балки узоқ муддатли тарихий истиқболга мўлжалланган келишувларга эришиш зарур, деб ҳисоблайди.
Путин Россия Украина билан 2022 йилда Истанбулда келишувга яқин келганини, ўшанда ҳужжат парафирланганини эслатди. Унинг таъкидлашича, кейинчалик бу жараён тўхтаб қолган.
Россия раҳбари Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув эҳтимолига ҳам тўхталди. Путин бундай учрашув Москвада ёки учинчи мамлакатда ўтиши мумкинлигини, бироқ у якуний тинчлик ҳужжатини имзолаш босқичида маъно касб этишини айтди.
Путин АҚШ президенти Дональд Трампнинг 9–11 май кунлари қўшимча сулҳ эълон қилиш ва шу кунларда ҳарбий асирлар алмашинувини ўтказиш ташаббусига ҳам муносабат билдирди. У Россия бу таклифни дарҳол қўллаб-қувватлаганини, чунки у гуманитар характерга эга бўлганини таъкидлади.
Шу билан бирга, Путиннинг айтишича, Россия 5 май куни Украина томонига асирлар алмашинуви бўйича таклиф ва Россияда сақланаётган 500 нафар украиналик ҳарбий рўйхатини юборган.
У Киев аввал барча 500 нафар эмас, балки 200 нафарни алмаштириш мумкинлигини билдиргани, кейин эса алмашинувга тайёр эмаслигини айтганини маълум қилди.
Россия президенти хавфсизлик кафолатлари масаласи ҳам Москва учун асосий шартлардан бири бўлиб қолаётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, якуний келишув шундай бўлиши керакки, келгусида Россияга Украина ҳудудидан таҳдид юзага келмасин.
Владимир Путин во время телефонного разговора. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Бир ярим соатлик суҳбат: Путин ва Трамп 9 майга сулҳ, Украина ва Эронни муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0