Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Бир ярим соатлик суҳбат: Путин ва Трамп 9 майга сулҳ, Украина ва Эронни муҳокама қилди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишВладимир Путин во время телефонного разговора. Архивное фото
Владимир Путин во время телефонного разговора. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2026
Oбуна бўлиш
Россия ва АҚШ етакчилари Украина можароси, Ғалаба куни муносабати билан сулҳ, Эрон атрофидаги вазият, иқтисодиёт ва энергетика масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан телефон суҳбатида Ғалаба куни муносабати билан сулҳ эълон қилишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ президенти бу ташаббусни фаол қўллаб-қувватлаган.
“Трамп бу ташаббусни фаол қўллаб-қувватлаб, байрам Иккинчи жаҳон урушида нацизм устидан қозонилган умумий ғалабамизни нишонлашини таъкидлади”, — деди Кремль вакили.
Ушаковнинг айтишича, суҳбат Москва ташаббуси билан бўлиб ўтган ва бир ярим соатдан ортиқ давом этган. У мулоқот “дўстона, очиқ ва ишчан” руҳда ўтганини таъкидлади.
Ўтган йили Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан Путин 8 май соат 00:00 дан 11 май соат 00:00 гача сулҳ эълон қилган эди. Москва маълумотларига кўра, Киев ўша уч кун ичида Россия чегарасига ҳужум қилишга беш марта муваффақиятсиз уриниш қилган.
Ушаковнинг қўшимча қилишича, Путин ва Трамп Владимир Зеленский европаликлар томонидан “гижгижланаётгани” ва можарони чўзишга уринаётгани борасида якдил фикрда бўлишган.
Россия президенти Трампга Киев Россия ҳудудидаги соф фуқаролик объектларига ҳужум қилиб, “очиқдан-очиқ террорчилик усулларига” мурожаат қилаётганини айтган.
Путин, шунингдек, Россия қўшинлари ташаббусни ушлаб тургани ва Украина Қуролли кучлари позицияларини қисиб келаётганини маълум қилган. У махсус ҳарбий операциянинг мақсадларига ҳар қандай ҳолатда ҳам эришилишини таъкидлаган.
Ушаковнинг сўзларига кўра, Оқ уй хўжайини Украинадаги можарони тугатадиган келишув яқинлигига ишонади.
Суҳбатда бошқа халқаро масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Путин Трампга нисбатан суиқасд уринишини кескин қоралади ва уни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Россия президенти АҚШ раҳбарининг Эронга нисбатан ўт очишни тўхтатиш режимини узайтириш ҳақидаги қарорини тўғри деб атади.
Путин Теҳрон ядровий дастури бўйича келишмовчиликларни ҳал қилиш вариантларини таклиф қилди.
Москва АҚШнинг Эронга қарши қуруқликдаги операцияси вариантини хавфли деб ҳисоблашини билдирди.
Россия Эрон, Форс кўрфази давлатлари, Исроил ва АҚШ билан фаол алоқаларни давом эттиради.
Путин, шунингдек, Мелания Трампни туғилган куни билан табриклаб, унинг Россия ва Украина оилаларини болалари билан бирлаштиришдаги фаолиятини қайд этган.
Бундан ташқари, етакчилар иқтисодиёт ва энергетика соҳаларида ўзаро манфаатли лойиҳалар истиқболларини муҳокама қилди. Суҳбат якунида Путин ва Трамп илиқ хайрлашгани маълум қилинди.
Президент Владимир Путин позвонил главе Беловского района Курской области Николаю Волобуеву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин ва Трамп қарийб бир соат гаплашди: Украина, Эрон ва Венесуэла муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0