Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Путин ва Трамп қарийб бир соат гаплашди: Украина, Эрон ва Венесуэла муҳокама қилинди

© POOL / Медиабанкка ўтишПрезидент Владимир Путин позвонил главе Беловского района Курской области Николаю Волобуеву
Президент Владимир Путин позвонил главе Беловского района Курской области Николаю Волобуеву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2026
Oбуна бўлиш
Кремль маълумотига кўра, икки лидер телефон орқали мулоқотда Украина бўйича музокаралар, Яқин Шарқдаги вазият ва жаҳон нефть бозорига доир масалаларни кўриб чиқди.
ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълумотларига таяниб РИА Новости хабар берди.
Трамп ташаббуси билан уюштирилган ушбу телефон мулоқоти қарийб бир соат давом этди. Бу уларнинг жорий йилдаги илк суҳбати бўлиб, шу тариқа икки етакчилар ўртасидаги мулоқотлар умумий сони 11 тага етди.
Ушаковнинг асосий баёнотлари:
“Эътибор Эрон атрофидаги вазиятга ва АҚШ вакиллари иштирокида Украина бўйича олиб борилаётган икки томонлама музокараларга қаратилди".
“Биз томондан Дональд Трамп ва унинг жамоасининг Украинадаги можарони ҳал этиш бўйича воситачилик саъй-ҳаракатлари ижобий баҳоланди”.
“Ҳозирда Россия қўшинлари жанговар тўқнашув чизиғида муваффақиятли ҳаракатланаётгани таъкидланди. Бу Киевни можарони музокаралар орқали ҳал қилишга ундайдиган омил сифатида баҳоланди”.
"Суҳбат жуда мазмунли бўлди ва, шубҳасиз, икки мамлакатнинг халқаро сиёсатнинг турли йўналишларида келгусидаги ишлари учун амалий аҳамиятга эга бўлади".
“Президентлар Венесуэла масаласига ҳам тўхталдилар, жумладан, жаҳон нефть бозоридаги вазият нуқтаи назаридан”.
“Россия президенти Эрон можаросини тезроқ сиёсий-дипломатик йўл билан ҳал қилишга қаратилган қатор мулоҳазаларни билдирди”.
Трампнинг асосий баёнотлари:
“Биз Украинани муҳокама қилдик. Менимча, бу масала бўйича суҳбат ижобий руҳда ўтди”.
“Биз, албатта, Яқин Шарқ ҳақида ҳам гаплашдик, у (Путин - таҳр.) ёрдам бермоқчи”.
“Эрон ракеталарга эга бўлган ҳарбий жиҳатдан жуда қудратли давлат”.
“Мен АҚШ қуроллари ва армиясининг устунлигига ишонаман”.
Путин ва Трамп Аляскада, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Трамп Украина масаласида Путинга шахсан илтимос билан мурожаат қилганини маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0