https://sputniknews.uz/20260512/uzbekneftgaz-evro-benzin-ishlab-chiqarish-57516779.html
“Ўзбекнефтгаз” Евро-5 бензини ишлаб чиқаришга ўтиш устида ишламоқда
“Ўзбекнефтгаз” Евро-5 бензини ишлаб чиқаришга ўтиш устида ишламоқда
Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекнефтгаз” Евро-5 бензини ишлаб чиқариш, мазутни чуқур қайта ишлаш ва GTL заводида Евро-6 стандартига мос дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш бўйича маълумот берди.
2026-05-12T18:07+0500
2026-05-12T18:07+0500
2026-05-12T18:07+0500
нефть
бухоро нқиз
дизель
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0c/57516269_0:114:2730:1650_1920x0_80_0_0_b925e5562dc86bb289b4b3fc2d950868.jpg
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” Евро-2 талабларига жавоб берадиган автомобиль бензини ишлаб чиқаришдан Евро-5 стандартидаги бензин ишлаб чиқаришга ўтиш устида ишламоқда.Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари Аброржон Худойберганов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда республикада Евро-2 талабларига жавоб берадиган автомобиль бензини ишлаб чиқарилмоқда.Унинг таъкидлашича, шу билан бирга мазутни чуқур қайта ишлаш, битум олиш ва бошқа йўналишларда ҳам ишлар амалга оширилмоқда.Худойберганов Uzbekistan GTL заводи ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, ушбу лойиҳа натижасида 1,5 млн тонна синтетик ёқилғи ишлаб чиқарилади.Унинг сўзларига кўра, бундай дизель анъанавий минерал дизель ёқилғиси билан солиштирганда атмосферага чиқариладиган чиқиндиларни 31 фоизга камайтиради.Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” шўъба корхоналари ва нефть базалари ҳудудларида қуёш фотоэлектр станцияларини кўпайтириш режалаштирилган.Компания маълумотига кўра, бугунги кунга қадар 26 МВт дан ортиқ қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилган. 2026 йилда эса 40–45 МВт дан ортиқ янги қувватларни жорий этиш режалаштирилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260504/uzbekistan-benzin-dizel-ishlab-chiqarish-57311861.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0c/57516269_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_6bffb82df4095f24e6dcba0657d3be8b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
нефть, бухоро нқиз, дизель, иқтисод
нефть, бухоро нқиз, дизель, иқтисод
“Ўзбекнефтгаз” Евро-5 бензини ишлаб чиқаришга ўтиш устида ишламоқда
“Ўзбекнефтгаз” Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи негизида Евро-5 стандартидаги автомобиль бензини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” Евро-2 талабларига жавоб берадиган автомобиль бензини ишлаб чиқаришдан Евро-5 стандартидаги бензин ишлаб чиқаришга ўтиш устида ишламоқда.
Бу ҳақда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раисининг қайта ишлаш бўйича ўринбосари Аброржон Худойберганов маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда республикада Евро-2 талабларига жавоб берадиган автомобиль бензини ишлаб чиқарилмоқда.
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи негизида Евро-5 талабларига жавоб берадиган автомобиль бензини ишлаб чиқариш учун Fast track, яъни тезлаштирилган лойиҳалаштириш ва амалга ошириш усулида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш устида иш олиб бормоқдамиз”, — деди Худойберганов.
Унинг таъкидлашича, шу билан бирга мазутни чуқур қайта ишлаш, битум олиш ва бошқа йўналишларда ҳам ишлар амалга оширилмоқда.
Худойберганов Uzbekistan GTL заводи ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг айтишича, ушбу лойиҳа натижасида 1,5 млн тонна синтетик ёқилғи ишлаб чиқарилади.
“Ушбу ёқилғининг сифати, хусусан, дизель ёқилғиси ҳақида гапирадиган бўлсак, EN 15940 халқаро стандартига тўлиқ жавоб беради. Бу Евро-6 стандартига мос келадиган дизель ёқилғиси ишлаб чиқаришга эришилганини англатади”, — деди у.
Унинг сўзларига кўра, бундай дизель анъанавий минерал дизель ёқилғиси билан солиштирганда атмосферага чиқариладиган чиқиндиларни 31 фоизга камайтиради.
Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” шўъба корхоналари ва нефть базалари ҳудудларида қуёш фотоэлектр станцияларини кўпайтириш режалаштирилган.
Компания маълумотига кўра, бугунги кунга қадар 26 МВт дан ортиқ қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилган. 2026 йилда эса 40–45 МВт дан ортиқ янги қувватларни жорий этиш режалаштирилмоқда.