БААга Ўзбекистондан жўжа, тухум ва қуён гўшти экспортига йўл очилди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишГорода мира. Абу-Даби
Города мира. Абу-Даби - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2026
Oбуна бўлиш
Амирликлар Ўзбекистондан инкубацион тухум, бир кунлик жўжа, истеъмол тухуми, парранда ва қуён гўшти импорти учун сертификатларни тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) Иқлим ўзгариши ва атроф-муҳит вазирлиги Ўзбекистондан чорвачилик маҳсулотлари экспорти бўйича беш турдаги ветеринария-санитария сертификати намуналари икки томонлама келишиб олинганини тасдиқлади. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Гап инкубацион тухум, бир кунлик жўжалар, истеъмол тухуми, парранда гўшти ва қуён гўштини БАА бозорига етказиб бериш ҳақида бормоқда.
Вазирликка кўра, эришилган келишув Ўзбекистон маҳсулотларининг БАА бозорига расмий киришига йўл очади.
Шунингдек, у икки давлат ўртасида чорвачилик маҳсулотлари савдосини кенгайтириш ва товар айланмасини ошириш учун зарур шарт-шароит яратади.
Ветеринария-санитария сертификати маҳсулотнинг импорт қилувчи мамлакат санитария талабларига мувофиқлигини тасдиқлайди. Икки томонлама келишилган сертификат намунасининг мавжудлиги товарнинг БАА божхонасидан ўтиши учун мажбурий шарт ҳисобланади.
Группа ВТБ подписала соглашение о покупке пакета акций ретейлера Магнит - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2026
Россиянинг “Магнит” тармоғига Ўзбекистондан сабзавот етказиб бериш бошланди
Янгиликлар лентаси
0