Россиянинг “Магнит” тармоғига Ўзбекистондан сабзавот етказиб бериш бошланди

© Sputnik / Николай Хижняк / Медиабанкка ўтишГруппа ВТБ подписала соглашение о покупке пакета акций ретейлера "Магнит"
Группа ВТБ подписала соглашение о покупке пакета акций ретейлера Магнит - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2026
Oбуна бўлиш
Воситачиларсиз йўлга қўйилган янги схема ўзбекистонлик фермерлар маҳсулотини Россия дўконларига тезроқ ва тўғридан-тўғри чиқаришга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Россиянинг етакчи чакана тармоқларидан бири бўлган “Магнит” Ўзбекистондан фермер сабзавотларининг илк партиясини тўғридан-тўғри харид қилди. Гап Uzagrostar Holding давлат компанияси орқали агроагрегатор моделида ташкил этилган етказиб бериш ҳақида бормоқда.
Компания маълумотига кўра, 17 тонна сабзидан иборат биринчи партия Стерлитамакдаги тарқатиш марказига етиб келган. Сабзи Фарғона водийси фермерларидан қабул қилиниб, Uzagrostar омборларида “Магнит” стандартлари асосида сараланган ва жўнатилган.
Лойиҳа “Магнит” ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида 2025 йилда имзоланган келишув доирасида йўлга қўйилган. Унинг мақсади — Россия бозорини паст мавсумда янги сабзавот ва мевалар билан таъминлаш.
2026 йилда Ўзбекистондан тўғридан-тўғри шартномалар асосида камида 1500 тонна мева-сабзавот етказиб бериш режалаштирилган.
“Магнит-Агрофермер” бош директори Павел Рожковнинг айтишича, воситачиларсиз етказиб бериш маҳсулотни фермердан дўкон пештахтасигача тахминан 10 кунда олиб чиқиш ва нархни минимал даражада ушлаб туриш имконини беради. Компания йил давомида етказиб бериш географиясини Сибирь, Урал, Москва ва бошыа минтақаларгача кенгайтиришни режалаштирмоқда.
Uzagrostar Holding бош директори Фазлиддин Муҳиддиновга кўра, “Магнит” Ўзбекистон фермер маҳсулотларини тўғридан-тўғри қабул қилишни бошлаган биринчи Россия ритейл компанияси бўлди. Компания келгусида бундай экспорт каналини Россиядан ташқари Хитой, БАА ва бошқа бозорларда ҳам ривожлантирмоқчи.
В Ташкенте состоялось четвертое заседание рабочей группы Беларусь-Узбекистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2026
Беларусь савдо тармоқлари расталарига ўзбек маҳсулотларини чиқариш муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0