Пахта ва буғдой етиштирувчиларга дизель харажати ва кредит фоизи қоплаб берилади

© Sputnik / Валерий Шустов / Медиабанкка ўтишУборка хлопка
Уборка хлопка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2026
Oбуна бўлиш
2026 йил ҳосилидан бошлаб пахта ва буғдой етиштирувчиларга кредит фоизи ҳамда дизель ёқилғиси харажатининг бир қисми қоплаб берилади.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистонда пахта ва буғдой етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чоралар белгиланди.
Президентнинг тегишли фармонига кўра, 2026 йил ҳосилидан бошлаб пахта ва буғдой етиштирувчи хўжаликларга имтиёзли кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисми компенсация қилинади.
Жумладан, пахта хомашёсини етиштириш учун ажратилган имтиёзли кредитларни шартномада белгиланган муддатда қайтарган хўжаликларга тўланган фоизнинг 2,5 фоизлик пункти қоплаб берилади.
Кредит ҳосил йили якунигача қайтарилса, фоиз тўловларининг 5 фоизлик пункти компенсация қилинади.
Шунингдек, буғдой етиштириш харажатлари учун ажратилган имтиёзли кредитларни 1 августга қадар тўлиқ қайтарган хўжаликларга фоиз тўловининг 4 фоизлик пункти қоплаб берилади.
Фармонда дизель ёқилғиси харажатларини қисман қоплаш ҳам назарда тутилган. 2026 йил 1 апрелдан 1 июлгача биржа орқали харид қилинган ҳар бир тонна дизель қийматининг 13 миллион сўмдан ошган қисми учун, бироқ 2 миллион сўмдан кўп бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади.
Бундан ташқари, пахта хомашёсини харид қилувчи пахта-тўқимачилик кластерлари ва тўқимачилик корхоналарига ажратилган айрим тижорат кредитлари бўйича фоиз тўловларининг бир қисми ҳам компенсация қилинади.
Хлопковое поле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.11.2025
Озиқ-овқат етиштирувчиларга имтиёзли кредит ва электр энергияси учун компенсация берилади
Янгиликлар лентаси
0