https://sputniknews.uz/20260512/ozbekneftgaz-yangi-quduq-qazish-orniga-mavjud-quduqlarni-chuqurlashtirmoqda-57510270.html
“Ўзбекнефтгаз” янги қудуқ қазиш ўрнига мавжуд қудуқларни чуқурлаштирмоқда
“Ўзбекнефтгаз” янги қудуқ қазиш ўрнига мавжуд қудуқларни чуқурлаштирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
“Ўзбекнефтгаз” АЖ вакили Нодир Мухутдиновнинг айтишича, қудуқларни рақамли мониторинг қилиш, геологик-гидродинамик моделлар ва 3D технологиялар газ қазиб чиқариш барқарорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
2026-05-12T15:31+0500
2026-05-12T15:31+0500
2026-05-12T15:31+0500
ўзбекнефтгаз
ўзбекистон
рақамли технологиялар
газ
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0c/57509644_0:24:1280:744_1920x0_80_0_0_2b0febd85fc5ac64343560c93c888e69.jpg
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” янги қудуқ қазиш ўрнига мавжуд қудуқларни чуқурлаштириш ҳисобига қўшимча иқтисодий самарага эришди. Бу ҳақда Халқаро энергетика форумида компания бошқаруви раиси ўринбосари, геология йўналиши раҳбари Нодир Мухутдинов маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Унинг сўзларига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖда 1400 тадан ортиқ қудуқ реал вақт режимида рақамли мониторинг қилинмоқда.Унинг таъкидлашича, “Geoplan” тизими орқали ҳар 5 дақиқада 800–900 та маълумот олиниб, конлардаги вазиятга тезкор жавоб қайтариш имкони яратилган.Бу усул қудуқлар тўхтаб қолишини 40 фоизгача қисқартириш, газ қазиб чиқариш барқарорлигини таъминлаш ва харажатларни камайтириш имконини берган.Мухутдинов Ўзбекистондаги деярли барча конлар бўйича геологик-гидродинамик моделлар яратилганини ҳам маълум қилди.Шунингдек, жорий йилда замонавий 3D сейсмик дала комплексларини харид қилиш лойиҳаси ишга туширилиши айтилди.Унинг сўзларига кўра, “Шлюмберже” билан ҳамкорликда сейсмик маълумотларни қайта ишлаш марказини ривожлантириш ҳам режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20260223/uzbekistan-quduq-gaz-olinish-55879749.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0c/57509644_128:0:1152:768_1920x0_80_0_0_bcc93d2089c21993b2bd7487dc7d40d5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекнефтгаз, ўзбекистон, рақамли технологиялар, газ, жамият
ўзбекнефтгаз, ўзбекистон, рақамли технологиялар, газ, жамият
“Ўзбекнефтгаз” янги қудуқ қазиш ўрнига мавжуд қудуқларни чуқурлаштирмоқда
“Ўзбекнефтгаз” янги қудуқ қазиш ўрнига мавжуд қудуқларни чуқурлаштириш, рақамли мониторинг ва 3D технологиялар орқали харажатларни камайтирмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” янги қудуқ қазиш ўрнига мавжуд қудуқларни чуқурлаштириш ҳисобига қўшимча иқтисодий самарага эришди. Бу ҳақда Халқаро энергетика форумида компания бошқаруви раиси ўринбосари, геология йўналиши раҳбари Нодир Мухутдинов маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
“Эксплуатацион қудуқларни бурғулашдаги геологик хатарлар даражаси 40–45 фоиздан 10–15 фоизгача камайтирилди”, — деди Мухутдинов.
Унинг сўзларига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖда 1400 тадан ортиқ қудуқ реал вақт режимида рақамли мониторинг қилинмоқда.
Унинг таъкидлашича, “Geoplan” тизими орқали ҳар 5 дақиқада 800–900 та маълумот олиниб, конлардаги вазиятга тезкор жавоб қайтариш имкони яратилган.
Бу усул қудуқлар тўхтаб қолишини 40 фоизгача қисқартириш, газ қазиб чиқариш барқарорлигини таъминлаш ва харажатларни камайтириш имконини берган.
Мухутдинов Ўзбекистондаги деярли барча конлар бўйича геологик-гидродинамик моделлар яратилганини ҳам маълум қилди.
“Бу моделлар конни ўзлаштириш жараёнини бошидан охиригача таҳлил қилиш, углеводород оқимларини ҳисобга олиш ва турли сценарийларни баҳолаш имконини бермоқда”, — деди у.
Шунингдек, жорий йилда замонавий 3D сейсмик дала комплексларини харид қилиш лойиҳаси ишга туширилиши айтилди.
“Бугун биз билан “Шлюмберже” каби йирик халқаро компаниялар ҳамкорлик қилмоқда. Хусусан, 3D технологиялар, сунъий интеллект ва бошқа замонавий рақамли ечимлар геология соҳасига фаол жорий этиляпти”, — деди Мухутдинов.
Унинг сўзларига кўра, “Шлюмберже” билан ҳамкорликда сейсмик маълумотларни қайта ишлаш марказини ривожлантириш ҳам режалаштирилган.