https://sputniknews.uz/20260512/gaz-jahon-energiya-balans-ulush-oshish-57507472.html
Газнинг жаҳон энергия балансидаги улуши 26 фоизгача ошиши кутилмоқда
Газнинг жаҳон энергия балансидаги улуши 26 фоизгача ошиши кутилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон энергетика ҳафталигида GECF бош котиби Филип Мшелбила табиий газга талаб, Ўзбекистоннинг минтақадаги роли, газ таъминоти йўналишлари ва Марказий Осиёнинг глобал энергетика бозоридаги аҳамияти ҳақида гапирди.
2026-05-12T13:31+0500
2026-05-12T13:31+0500
2026-05-12T13:31+0500
энергетика
газ
марказий осиё
ўзбекистон
шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт)
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0c/57507208_0:20:1280:740_1920x0_80_0_0_01b2583784f7ccbb1b64973b1773e5fa.jpg
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Газ экспорт қилувчи мамлакатлар форуми (GECF) бош котиби Филип Мшелбила табиий газ ўрта ва узоқ муддатли истиқболда энергия балансида муҳим ўрин сақлаб қолишини айтди.Бу ҳақда у Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон энергетика ҳафталигида маълум қилди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.У Ўзбекистон Марказий Осиёда йирик истеъмолчи ва муҳим транзит маркази бўлиб қолаётганини таъкидлади.Мшелбила 2026–2027 йилларда табиий газ ва суюлтирилган табиий газ бозорида профицит, яъни газ таклифи талабдан ошиши кузатилиши кутилганини, бироқ геосиёсий хатарлар ва логистикадаги узилишлар бу прогнозларга таъсир кўрсатганини айтди.Унинг таъкидлашича, давлатлар бугун уч йўналишда ҳаракат қилмоқда:GECF бош котиби Африка давлатлари, жумладан, Мозамбик, Танзания, Нигерия, Ангола ва Намибия йирик газ захиралари ҳисобига жаҳон энергетика бозорида муҳим ўрин эгаллаши мумкинлигини ҳам таъкидлади.Шунингдек, унинг фикрича, Марказий Осиё давлатлари қувур орқали газ етказиб бериш орқали глобал энергетика бозори барқарорлигига ҳисса қўшиши мумкин.Форумда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўринбосари Мидхун Т.Р. ҳам сўзга чиқди. Унинг айтишича, ШҲТ мамлакатларига дунё аҳолисининг қарийб ярми ва жаҳон ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисми тўғри келади.Мидхуннинг сўзларига кўра, ШҲТ давлатлари 2030 йилгача энергия стратегиясини тасдиқлаган, уни амалга ошириш бўйича йўл харитаси эса келишиб олинган. Ҳужжатлар минтақада барқарор энергетика ва транспорт йўналишларини ривожлантиришни назарда тутади.
https://sputniknews.uz/20260503/gaz-qazib-olish-import-57294332.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0c/57507208_134:0:1146:759_1920x0_80_0_0_51a4edaba6b0bdda033386283f407b06.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
энергетика, газ, марказий осиё, ўзбекистон, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), жамият
энергетика, газ, марказий осиё, ўзбекистон, шанхай ҳамкорлик ташкилоти (шҳт), жамият
Газнинг жаҳон энергия балансидаги улуши 26 фоизгача ошиши кутилмоқда
GECF бош котиби Филип Мшелбилага кўра, табиий газ ўрта ва узоқ муддатли истиқболда энергия балансида муҳим ўрин сақлаб қолади.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Газ экспорт қилувчи мамлакатлар форуми (GECF) бош котиби Филип Мшелбила табиий газ ўрта ва узоқ муддатли истиқболда энергия балансида муҳим ўрин сақлаб қолишини айтди.
Бу ҳақда у Тошкентда ўтаётган Ўзбекистон энергетика ҳафталигида маълум қилди, деб хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
“Табиий газ минтақанинг энергия балансида ҳал қилувчи ролни сақлаб қолади. Биз ўрта ва узоқ муддатли истиқболда талабнинг тахминан 23 фоиздан 26 фоизгача ўсишини кўрмоқдамиз”, — деди Мшелбила.
У Ўзбекистон Марказий Осиёда йирик истеъмолчи ва муҳим транзит маркази бўлиб қолаётганини таъкидлади.
“Ўзбекистон минтақавий талабнинг 36 фоиздан ортиғини қоплайди ва Марказий Осиё ичидаги ҳамда йирик талаб марказларига, жумладан, Хитойга газ оқимини таъминловчи муҳим транзит маркази бўлиб қолади”, — деди GECF бош котиби.
Мшелбила 2026–2027 йилларда табиий газ ва суюлтирилган табиий газ бозорида профицит, яъни газ таклифи талабдан ошиши кузатилиши кутилганини, бироқ геосиёсий хатарлар ва логистикадаги узилишлар бу прогнозларга таъсир кўрсатганини айтди.
Унинг таъкидлашича, давлатлар бугун уч йўналишда ҳаракат қилмоқда:
углеводород манбаларини диверсификация қилиш;
энергия етказиб бериш маршрутларини кенгайтириш;
энергетика балансини қайта кўриб чиқиб, муқобил энергия манбаларига эътиборни ошириш.
GECF бош котиби Африка давлатлари, жумладан, Мозамбик, Танзания, Нигерия, Ангола ва Намибия йирик газ захиралари ҳисобига жаҳон энергетика бозорида муҳим ўрин эгаллаши мумкинлигини ҳам таъкидлади.
Шунингдек, унинг фикрича, Марказий Осиё давлатлари қувур орқали газ етказиб бериш орқали глобал энергетика бозори барқарорлигига ҳисса қўшиши мумкин.
Форумда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби ўринбосари Мидхун Т.Р. ҳам сўзга чиқди. Унинг айтишича, ШҲТ мамлакатларига дунё аҳолисининг қарийб ярми ва жаҳон ялпи ички маҳсулотининг учдан бир қисми тўғри келади.
“Геосиёсий кескинлик ва таъминот занжиридаги узилишлар минтақамиздаги миллионлаб эмас, балки миллиардлаб одамларга таъсир кўрсатмоқда”, — деди у.
Мидхуннинг сўзларига кўра, ШҲТ давлатлари 2030 йилгача энергия стратегиясини тасдиқлаган, уни амалга ошириш бўйича йўл харитаси эса келишиб олинган. Ҳужжатлар минтақада барқарор энергетика ва транспорт йўналишларини ривожлантиришни назарда тутади.