Ходжаев энергетика ҳафталиги очилишида Ўзбекистоннинг соҳадаги режалари ҳақида гапирди

© telegram sputnikuzbekistan"Нам нужна не просто более масштабная энергетика, а более чистая, надежная и доступная энергия", – заявил заместитель премьер-министра Узбекистана
Нам нужна не просто более масштабная энергетика, а более чистая, надежная и доступная энергия, – заявил заместитель премьер-министра Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.05.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентда “Ўзбекистон энергетика ҳафталиги — 2026” бошланди. Унда 34 мамлакатдан 465 та компания ва 1500 дан ортиқ делегат иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Тошкентда “Ўзбекистон энергетика ҳафталиги — 2026” доирасида 28-халқаро “Ўзбекистон нефть ва гази — 2026” кўргазмаси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Тадбирда Россия, Хитой, Корея, Беларусь, Германия каби 34 та мамлакатдан 465 та компания иштирок этмоқда.
Ҳафталик доирасида 28-Халқаро Ўзбекистон нефть ва газ конференцияси — OGU 2026 ҳамда 6-Халқаро Ўзбекистон энергетика конференциясини бирлаштирган Ўзбекистон халқаро энергетика форуми ҳам ўтказилмоқда.

Форум очилишида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бу йилги энергетика ҳафталиги 34 та давлатдан 1500 нафардан ортиқ делегатни бирлаштирганини таъкидлади.

Бош вазир ўринбосари қисқа вақт ичида Ўзбекистонда 69 минг километрдан ортиқ электр тармоқлари ва 14 мингта подстанция модернизация қилиниб, янгиланганини маълум қилди.
Ходжаев энергетика соҳасида маҳаллийлаштириш Ўзбекистон учун муҳим устувор йўналиш эканини ҳам таъкидлади. Унинг айтишича, соҳага етказиб берилаётган маҳаллий маҳсулотлар, хизматлар ва товарлар ҳажми 700 миллион доллардан ошган, ўсиш салоҳияти эса 1,3 миллиард долларга баҳоланмоқда.
“Бизнинг мақсадимиз шунчаки технологияларни импорт қилиш эмас. Мақсадимиз — маҳаллий инжиниринг, маҳаллий ишлаб чиқариш, маҳаллий хизматларни яратиш, маҳаллий мутахассисларни тайёрлаш ва узоқ муддатли саноат ҳамкорлигини ривожлантириш”, — деди у.
Унинг қўшимча қилишича, "Sinoma", "Goldwind", "Gotion" ва "Envision" каби ҳамкорлар билан шамол энергетикаси ва энергия сақлаш тизимлари учун компонентларни маҳаллийлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Бош вазир ўринбосари мамлакатда генерация соҳасидаги деярли барча йирик янги лойиҳалар давлат-хусусий шериклик механизмлари орқали амалга оширилаётганини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон "ACWA Power", "Masdar", "AMEA Power", "Voltalia", "TotalEnergies", "EDF", "China Energy Engineering Corporation", "China Datang", "Sinoma" ва бошқа етакчи халқаро компаниялар билан ҳамкорлик қилмоқда.
Ходжаев, шунингдек, Ўзбекистон Қирғизистон ва Қозоғистон билан биргаликда “Қамбарота-1” ГЭС стратегик лойиҳасини амалга оширишнинг амалий босқичига ўтишни режалаштираётганини айтди.
Бош вазир ўринбосари Европага электр энергияси экспорти бўйича “Яшил йўлак” лойиҳаси доирасида Озарбайжон ва Қозоғистон билан ҳамкорликни ҳам қайд этди.
Нефть-газ соҳасида эса Ўзбекистон бошқа мамлакатлар билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Ходжаевга кўра, SOCAR билан биргаликда Устюрт минтақасида углеводород ресурсларини ўзлаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

“Шу билан бирга, "British Petroleum" ушбу лойиҳага қўшилишга қизиқиш билдирди ва биз ушбу энергетика ҳафталиги давомида тегишли шартномалар имзоланишини кутмоқдамиз”, — деди у.

Мирзиёев обсудил новые проекты с Кореей, Японией и ACWA Power - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.05.2026
Мирзиёев Корея, Япония ва ACWA Power делегациялари билан янги лойиҳаларни муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0