https://sputniknews.uz/20260512/central-asia-energetika-hamkorlik-57506493.html
Мирзамаҳмудов Марказий Осиёда энергетика ҳамкорлиги ҳақида гапирди
Мирзамаҳмудов Марказий Осиёда энергетика ҳамкорлиги ҳақида гапирди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентдаги энергетика форумида Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа давлатлар вакиллари минтақавий ҳамкорлик, Қамбарота-1 ГЭС, “Яшил йўлак”, энергия тармоқлари интеграцияси ва “яшил” энергетика режаларини муҳокама қилди.
2026-05-12T12:53+0500
2026-05-12T12:53+0500
2026-05-12T13:08+0500
энергетика
яшил энергия
қозоғистон
мдҳ
энергетика вазирлиги
ўзбекистон
жамият
жўрабек мирзамаҳмудов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0c/57506037_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_216d841454bed82a09ae0655364aec89.jpg
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Тошкентда бўлиб ўтаётган энергетика форумида Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик кенгайиб бораётганини таъкидлади, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбириюВазирнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Қозоғистон ва Қирғизистон билан биргаликда қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда. Улар орасида “Қамбарота-1” ГЭС қурилиши ҳам бор.Шунингдек, вазир Қозоғистон, Озарбайжон ва Саудия Арабистони билан “Яшил йўлак” лойиҳаси устида иш олиб борилаётганини қайд этди.Вазир, шунингдек, Жаҳон банки Марказий Осиё мамлакатларининг энергия тармоқларини интеграция қилиш бўйича РЕМИТ лойиҳасини маъқуллаганини маълум қилди.Мирзамаҳмудов энергетика соҳасини диверсификация қилиш, қазиб олинадиган ёқилғига қарамликни камайтириш ва янги технологияларни жорий этиш зарурлигини ҳам таъкидлади.Вазирнинг айтишича, энергия сақлаш қурилмалари, гидроаккумуляция тизимлари, ядро энергетикаси, сунъий интеллект ва маълумотлар марказлари ривожланиши фонида энергияга талаб ортиб бормоқда. Шу сабабли Ўзбекистон янада тоза ва хавфсиз энергия манбаларига ўтишни давом эттиради.Форумда Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Илёс Бақитжан ҳам минтақавий ҳамкорлик янги босқичга чиққанини таъкидлади.Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда 2029 йилгача энергетика соҳасини модернизация қилиш бўйича кенг кўламли миллий лойиҳа амалга оширилмоқда. Унинг доирасида янги тармоқлар қуриш ва мавжуд инфратузилмани модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.Қозоғистон муқобил энергия манбаларига ҳам катта эътибор қаратмоқда. Жумладан, мамлакатда водород энергетикасини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли концепция тасдиқланган.
https://sputniknews.uz/20260507/kazakhstan-kyrgyzstan-toktogul-suv-kelishuv-57385752.html
қозоғистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0c/57506037_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_a3b6ea013baae6e2a5cabe245ce4734e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
энергетика, яшил энергия, қозоғистон, мдҳ, энергетика вазирлиги, ўзбекистон, жамият, жўрабек мирзамаҳмудов
энергетика, яшил энергия, қозоғистон, мдҳ, энергетика вазирлиги, ўзбекистон, жамият, жўрабек мирзамаҳмудов
Мирзамаҳмудов Марказий Осиёда энергетика ҳамкорлиги ҳақида гапирди
12:53 12.05.2026 (янгиланди: 13:08 12.05.2026) Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Қамбарота-1 ГЭС, “Яшил йўлак” ва минтақавий энергия тармоқлари интеграцияси ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Тошкентда бўлиб ўтаётган энергетика форумида Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик кенгайиб бораётганини таъкидлади, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбирию
Вазирнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Қозоғистон ва Қирғизистон билан биргаликда қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда. Улар орасида “Қамбарота-1” ГЭС қурилиши ҳам бор.
Шунингдек, вазир Қозоғистон, Озарбайжон ва Саудия Арабистони билан “Яшил йўлак” лойиҳаси устида иш олиб борилаётганини қайд этди.
Вазир, шунингдек, Жаҳон банки Марказий Осиё мамлакатларининг энергия тармоқларини интеграция қилиш бўйича РЕМИТ лойиҳасини маъқуллаганини маълум қилди.
Мирзамаҳмудов энергетика соҳасини диверсификация қилиш, қазиб олинадиган ёқилғига қарамликни камайтириш ва янги технологияларни жорий этиш зарурлигини ҳам таъкидлади.
“Биз барча энергия манбаларимизни диверсификация қилишимиз, қазиб олинадиган ёқилғи истеъмолини камайтиришимиз керак”, — деди у.
Вазирнинг айтишича, энергия сақлаш қурилмалари, гидроаккумуляция тизимлари, ядро энергетикаси, сунъий интеллект ва маълумотлар марказлари ривожланиши фонида энергияга талаб ортиб бормоқда. Шу сабабли Ўзбекистон янада тоза ва хавфсиз энергия манбаларига ўтишни давом эттиради.
Форумда Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари Илёс Бақитжан ҳам минтақавий ҳамкорлик янги босқичга чиққанини таъкидлади.
“Биз қўшни давлатларнинг энергетика тизимлари билан самарали ҳамкорлик қиламиз ва Марказий Осиё ҳамда МДҲ давлатларидаги ҳамкасбларимиз билан тажриба ва билим алмашишга доимо тайёрмиз”, — деди у.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда 2029 йилгача энергетика соҳасини модернизация қилиш бўйича кенг кўламли миллий лойиҳа амалга оширилмоқда. Унинг доирасида янги тармоқлар қуриш ва мавжуд инфратузилмани модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.
Қозоғистон муқобил энергия манбаларига ҳам катта эътибор қаратмоқда. Жумладан, мамлакатда водород энергетикасини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли концепция тасдиқланган.
“Биз норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш ва тоза яшил водороддан фойдаланиш мумкин бўлган саноат корхоналарида алоҳида лойиҳаларни синовдан ўтказиш босқичидамиз”, — деди Қозоғистон энергетика вазири ўринбосари.