https://sputniknews.uz/20260507/kazakhstan-kyrgyzstan-toktogul-suv-kelishuv-57385752.html
Қозоғистон ва Қирғизистон билан суғориш мавсуми учун Тўқтағул суви бўйича келишилди
Қозоғистон ва Қирғизистон билан суғориш мавсуми учун Тўқтағул суви бўйича келишилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон сув-энергетика идоралари Тўхтағул сув омборидан сув чиқариш ҳажми ва режими бўйича протокол имзолади. Келишув суғориш мавсумида фермерлар учун муҳим аҳамиятга эга.
2026-05-07T14:08+0500
2026-05-07T14:08+0500
2026-05-07T14:08+0500
ўзбекистон
жамият
қирғизистон
қозоғистон
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/07/57385340_0:161:3068:1887_1920x0_80_0_0_dede3935c987ede4896caf0ba94da0b3.jpg
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон сув-энергетика идоралари раҳбарларининг музокаралари якунланди. Учрашувда яқин икки ой давомида Тўқтағул сув омборидан сув чиқариш ҳажми ва режими бўйича уч томонлама протокол имзоланди.Қозоғистон Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, музокараларда Ўзбекистон томонидан энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев, Қирғизистон томонидан энергетика вазири Таалайбек Ибраев, Қозоғистон томонидан эса энергетика вазири Ерлан Аккенженов ҳамда сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов иштирок этди.Учрашувда суғориш мавсумида қишлоқ хўжалиги ҳудудларини етарли сув билан таъминлаш асосий масала бўлди. Имзоланган протокол Тўқтағул сув омборидан сув чиқариш жадвалига риоя этилишини назарда тутади.Қайд этилишича, келишув Ўзбекистон ва Қозоғистон фермерларига суғориш мавсумининг дастлабки босқичини узилишларсиз ўтказиш имконини беради.Маълумотларга кўра, бундай келишувга қиш-баҳор давридаги энергетик ҳамкорлик ҳам ёрдам берган. 2025 йил сентябридан 2026 йил апрелигача Қозоғистон Қирғизистон энергетика тизимига 1,56 млрд кВт/соатдан ортиқ электр энергияси етказиб берган. Бу Қирғизистонга қишда сувни кўпроқ тежаш ва Тўқтағул сув омборидаги ресурсларни суғориш мавсуми учун сақлаб қолиш имконини берган.
https://sputniknews.uz/20250908/uzbekistan-kazakhstan-kyrgyzstan-suv-energetika-kelishuv-51800427.html
ўзбекистон
қирғизистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/07/57385340_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_5b464cbd76fa895603238373096febbc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, жамият, қирғизистон, қозоғистон, сув
ўзбекистон, жамият, қирғизистон, қозоғистон, сув
Қозоғистон ва Қирғизистон билан суғориш мавсуми учун Тўқтағул суви бўйича келишилди
Тошкентда уч давлат идоралари Тўқтағул сув омборидан сув чиқариш режими бўйича келишувга эришди. Бу суғориш мавсуми учун муҳим.
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон сув-энергетика идоралари раҳбарларининг музокаралари якунланди. Учрашувда яқин икки ой давомида Тўқтағул сув омборидан сув чиқариш ҳажми ва режими бўйича уч томонлама протокол имзоланди.
Қозоғистон Энергетика вазирлиги
маълумотига кўра, музокараларда Ўзбекистон томонидан энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамраев, Қирғизистон томонидан энергетика вазири Таалайбек Ибраев, Қозоғистон томонидан эса энергетика вазири Ерлан Аккенженов ҳамда сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов иштирок этди.
Учрашувда суғориш мавсумида қишлоқ хўжалиги ҳудудларини етарли сув билан таъминлаш асосий масала бўлди. Имзоланган протокол Тўқтағул сув омборидан сув чиқариш жадвалига риоя этилишини назарда тутади.
Қайд этилишича, келишув Ўзбекистон ва Қозоғистон фермерларига суғориш мавсумининг дастлабки босқичини узилишларсиз ўтказиш имконини беради.
Мамлакатлар мавсум охиригача барқарор сув таъминотини таъминлаш учун босқичма-босқич ҳаракат қилишга келишиб олди. Идоралар раҳбарларининг навбатдаги учрашуви июнь ойи ўрталарида Бишкекда бўлиб ўтади. Унда июль, август ва сентябрь ойлари учун сув чиқариш ҳажмлари ва жадваллари келишилиши кутилмоқда.
Маълумотларга кўра, бундай келишувга қиш-баҳор давридаги энергетик ҳамкорлик ҳам ёрдам берган. 2025 йил сентябридан 2026 йил апрелигача Қозоғистон Қирғизистон энергетика тизимига 1,56 млрд кВт/соатдан ортиқ электр энергияси етказиб берган. Бу Қирғизистонга қишда сувни кўпроқ тежаш ва Тўқтағул сув омборидаги ресурсларни суғориш мавсуми учун сақлаб қолиш имконини берган.