https://sputniknews.uz/20260511/uzbekistan-badminton-turnir-golib-57496642.html
Ўзбекистонлик спортчилар Тошкентдаги бадминтон турнирида қатор йўналишларда ғолиб бўлди
Ўзбекистонлик спортчилар Тошкентдаги бадминтон турнирида қатор йўналишларда ғолиб бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 9–10 май кунлари ҳаваскорлар ва ветеранлар ўртасида халқаро бадминтон турнири ўтказилди. Ўзбекистонлик спортчилар бир қатор йўналишларда совринли ўринларни қўлга киритди.
2026-05-11T18:26+0500
2026-05-11T18:26+0500
2026-05-11T18:26+0500
спорт
тошкент
қозоғистон
қирғизистон
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0b/57495795_0:438:719:842_1920x0_80_0_0_171ded97458dcd7bf7b966fa4702663e.jpg
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Тошкентда 9–10 май кунлари Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган ҳаваскорлар ва ветеранлар ўртасида халқаро бадминтон турнири ўтказилди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Унда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 70 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.Турнир эркаклар, аёллар ва аралаш жуфтлик йўналишларида ўтказилди. Беллашувларда 35 ёшдан катта ҳамда 55 ёшдан юқори ҳаваскор ва ветеран спортчилар қатнашди.Якунларга кўра, 35–55 ёш тоифасидаги эркаклар жуфтлиги баҳсларида барча совринли ўринларни Ўзбекистон вакиллари эгаллади. 55 ёшдан юқори эркаклар жуфтлиги йўналишида ҳам биринчи ва иккинчи ўрин Ўзбекистон спортчиларига насиб этди, учинчи ўринни Қозоғистон вакиллари қўлга киритди.35 ёшдан катта аёллар жуфтлиги баҳсларида Қозоғистон спортчилари биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллади. Ўзбекистон вакиллари ушбу йўналишда учинчи бўлди.Аралаш жуфтлик баҳсларида ҳам Ўзбекистон спортчилари муваффақиятли иштирок этди. 35–55 ёш тоифасидаги микст йўналишида барча совринли ўринлар Ўзбекистон вакилларига насиб этди.55 ёшдан юқори аралаш жуфтлик баҳсларида эса Қозоғистон ва Қирғизистон спортчиларидан иборат жуфтлик ғолиб бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Ўзбекистон вакиллари қўлга киритди.
https://sputniknews.uz/20260506/tashkent-badminton-turnir-57351444.html
қозоғистон
қирғизистон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0b/57495795_0:371:719:910_1920x0_80_0_0_5a3f73cf6c83de11fe845e78c6f71b5a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, тошкент, қозоғистон, қирғизистон, ўзбекистон
спорт, тошкент, қозоғистон, қирғизистон, ўзбекистон
Ўзбекистонлик спортчилар Тошкентдаги бадминтон турнирида қатор йўналишларда ғолиб бўлди
Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган халқаро турнирда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 70 нафардан ортиқ ҳаваскор ва ветеран спортчи иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Тошкентда 9–10 май кунлари Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган ҳаваскорлар ва ветеранлар ўртасида халқаро бадминтон турнири ўтказилди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 70 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.
Турнир эркаклар, аёллар ва аралаш жуфтлик йўналишларида ўтказилди. Беллашувларда 35 ёшдан катта ҳамда 55 ёшдан юқори ҳаваскор ва ветеран спортчилар қатнашди.
Якунларга кўра, 35–55 ёш тоифасидаги эркаклар жуфтлиги баҳсларида барча совринли ўринларни Ўзбекистон вакиллари эгаллади. 55 ёшдан юқори эркаклар жуфтлиги йўналишида ҳам биринчи ва иккинчи ўрин Ўзбекистон спортчиларига насиб этди, учинчи ўринни Қозоғистон вакиллари қўлга киритди.
35 ёшдан катта аёллар жуфтлиги баҳсларида Қозоғистон спортчилари биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллади. Ўзбекистон вакиллари ушбу йўналишда учинчи бўлди.
Аралаш жуфтлик баҳсларида ҳам Ўзбекистон спортчилари муваффақиятли иштирок этди. 35–55 ёш тоифасидаги микст йўналишида барча совринли ўринлар Ўзбекистон вакилларига насиб этди.
55 ёшдан юқори аралаш жуфтлик баҳсларида эса Қозоғистон ва Қирғизистон спортчиларидан иборат жуфтлик ғолиб бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Ўзбекистон вакиллари қўлга киритди.