https://sputniknews.uz/20260506/tashkent-badminton-turnir-57351444.html
Тошкентда халқаро бадминтон турнири бўлиб ўтади
Тошкентда халқаро бадминтон турнири бўлиб ўтади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда 9–10 май кунлари ҳаваскорлар ва ветеранлар ўртасида халқаро бадминтон турнири бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 70 дан ортиқ спортчи иштирок этади.
2026-05-06T12:37+0500
2026-05-06T12:37+0500
2026-05-06T12:37+0500
ўзбекистон
спорт
мусобақа
қозоғистон
қирғизистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/13/80/138042_0:168:3000:1856_1920x0_80_0_0_2a20b8a60bad802d51c09a44c2bcc912.jpg
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Тошкентда 9-10 май кунлари Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳаваскорлар ва ветеранлар ўртасида халқаро бадминтон турнири ўтказилади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Мусобақа Ўзбекистон бадминтон федерацияси кўмагида Ўзбекистон бадминтон ҳаваскорлари клуби томонидан ташкил этилмоқда. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 70 нафардан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда.Турнирда 35+, 45+, 55+ ва ундан юқори ёш тоифаларидаги ҳаваскор спортчилар қатнашади. Беллашувлар эркаклар, аёллар ва аралаш жуфтлик йўналишларида ўтказилади.Ташкилотчиларга кўра, мусобақадан мақсад Марказий Осиёда бадминтон ҳаваскорлари клублари фаолиятини ривожлантириш, ушбу спорт турини оммалаштириш ҳамда турли мамлакатлар спортчилари ўртасида тажриба алмашишни кенгайтиришдан иборат.Турнир Тошкент шаҳри, Ниёзбек йўли, 3-тор кўчаси 57 манзилдаги спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Барча ўйинлар 9-10 май кунлари соат 09:00 да бошланади.
https://sputniknews.uz/20260428/samarkand-bilyard-jch-uzbekistan-bronza-57186377.html
ўзбекистон
қозоғистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/13/80/138042_0:0:2476:1856_1920x0_80_0_0_f2cf9f2f4d1e33c0599e07c0315f7061.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, спорт, мусобақа, қозоғистон, қирғизистон
ўзбекистон, спорт, мусобақа, қозоғистон, қирғизистон
Тошкентда халқаро бадминтон турнири бўлиб ўтади
Унда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 70 нафардан ортиқ спортчи иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 6 май — Sputnik. Тошкентда 9-10 май кунлари Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ҳаваскорлар ва ветеранлар ўртасида халқаро бадминтон турнири ўтказилади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мусобақа Ўзбекистон бадминтон федерацияси кўмагида Ўзбекистон бадминтон ҳаваскорлари клуби томонидан ташкил этилмоқда. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 70 нафардан ортиқ спортчи иштирок этиши кутилмоқда.
Турнирда 35+, 45+, 55+ ва ундан юқори ёш тоифаларидаги ҳаваскор спортчилар қатнашади. Беллашувлар эркаклар, аёллар ва аралаш жуфтлик йўналишларида ўтказилади.
Ўйинлар Бутунжаҳон бадминтон федерацияси қоидаларига мувофиқ ташкил этилади.
Ташкилотчиларга кўра, мусобақадан мақсад Марказий Осиёда бадминтон ҳаваскорлари клублари фаолиятини ривожлантириш, ушбу спорт турини оммалаштириш ҳамда турли мамлакатлар спортчилари ўртасида тажриба алмашишни кенгайтиришдан иборат.
Турнир Тошкент шаҳри, Ниёзбек йўли, 3-тор кўчаси 57 манзилдаги спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Барча ўйинлар 9-10 май кунлари соат 09:00 да бошланади.