Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

АҚШда Путин ва Зеленский ўртасидаги эҳтимолий музокаралар формати муҳокама қилинди

© REUTERS / Cecile MantovaniСекретарь Совбеза и обороны Украины Рустем Умеров (архивное фото)
Секретарь Совбеза и обороны Украины Рустем Умеров (архивное фото) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2026
Oбуна бўлиш
Украина делегацияси АҚШда Трамп вакиллари билан можарони якунлаш бўйича раҳбарлар даражасидаги эҳтимолий музокаралар форматини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Владимир Зеленский Украина делегацияси АҚШда можарони якунлаш бўйича раҳбарлар даражасидаги эҳтимолий учрашувлар ва музокаралар форматини муҳокама қилганини маълум қилди.
“Америкада биз можарони якунлаш учун раҳбарлар даражасидаги учрашувлар ва музокараларнинг мумкин бўлган форматларини муҳокама қилдик”, — деган Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров АҚШда президент Дональд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф ҳамда Трампнинг куёви Жаред Кушнер билан учрашган.
РИА Новости аввалроқ Умеров АҚШда Уиткофф ва Кушнер билан музокара ўтказганини хабар қилган эди. Унда Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашинуви ҳамда музокаралар жараёнини фаоллаштириш масалалари муҳокама қилинган.
Шу билан бирга, Россия томони музокаралар бўйича ўз шартларини билдирмоқда. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, Киев Донбассдан қўшинларини олиб чиқмас экан, украин инқирозини ҳал қилиш жараёни олдинга силжимайди.
“Украина бу қадамни қўймагунча, яна бир неча, ҳатто ўнлаб музокара раундларини ўтказиш мумкин. Аммо биз барибир бир жойда қолаверамиз. Гап шунда”, — деган Ушаков.
Московский Кремль архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин Украинадаги можаро якунланиш томон бораётганини айтди
Янгиликлар лентаси
0