https://sputniknews.uz/20260511/india-qush-uchib-uzbekistan-kelish-57494558.html
Ҳиндистонда қутқарилган қуш 3 минг км учиб, Ўзбекистонга етиб келди
Ҳиндистонда қутқарилган қуш 3 минг км учиб, Ўзбекистонга етиб келди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистонда даволаниб табиатга қўйиб юборилган нодир қора тасқара 3 минг кмдан ортиқ масофани босиб ўтиб, Покистон ва Афғонистон орқали Ўзбекистонга етиб келди.
2026-05-11T15:34+0500
2026-05-11T15:34+0500
2026-05-12T10:14+0500
ўзбекистон
қизил китоб
қушлар
ҳиндистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/04/45981716_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_b525809e35a7dcb0969a5b2d9614ea1f.jpg
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ҳиндистонда қутқарилиб, даволанган нодир қуш — қора тасқара 3 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтиб, Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда Times of India хабар берди.Маълум қилинишича, қуш 2025 йил 19 декабрь куни Ҳиндистоннинг Видиша туманида жароҳатланган ва заиф ҳолатда топилган. У Бҳопал яқинидаги махсус муҳофаза марказида қарийб икки ой даволанган.Шундан сўнг қора тасқара 2026 йил 23 февраль куни табиатга қўйиб юборилган. Мутасаддиларнинг айтишича, қуш бир ойча Ҳалали дамбаси атрофида қолган, кейин эса 10 апрель куни узоқ миграция йўлини бошлаган.Мутахассислар буни муҳофаза дастури учун катта ютуқ деб баҳоламоқда. Уларнинг таъкидлашича, қушнинг бундай узоқ масофани босиб ўтиши нафақат унинг тикланганини, балки миграция йўналишлари бўйича муҳим илмий маълумотлар ҳам берган.Қора тасқара халқаро табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти таснифига кўра хавф остига яқин турлар қаторига киради. Мутахассислар бундай қушлар популяцияси яшаш муҳити қисқариши, заҳарланиш ва айрим ветеринария дорилари туфайли хавф остида қолаётганини қайд этмоқда.
https://sputniknews.uz/20260119/uzbekistan-qizil-kitob-chiqarilish-qoshilish-54997708.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/04/45981716_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_a2e12b555c8ec848964c4ffdfb123d5f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, қизил китоб, қушлар, ҳиндистон
ўзбекистон, қизил китоб, қушлар, ҳиндистон
Ҳиндистонда қутқарилган қуш 3 минг км учиб, Ўзбекистонга етиб келди
15:34 11.05.2026 (янгиланди: 10:14 12.05.2026) Ҳиндистонда жароҳатланган ҳолда топилиб, даволанган қора қўзғун GPS орқали кузатувда 3 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтиб, Ўзбекистонга етиб келди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ҳиндистонда қутқарилиб, даволанган нодир қуш — қора тасқара 3 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтиб, Ўзбекистонга етиб келди. Бу ҳақда Times of India
хабар берди.
Маълум қилинишича, қуш 2025 йил 19 декабрь куни Ҳиндистоннинг Видиша туманида жароҳатланган ва заиф ҳолатда топилган. У Бҳопал яқинидаги махсус муҳофаза марказида қарийб икки ой даволанган.
Шундан сўнг қора тасқара 2026 йил 23 февраль куни табиатга қўйиб юборилган. Мутасаддиларнинг айтишича, қуш бир ойча Ҳалали дамбаси атрофида қолган, кейин эса 10 апрель куни узоқ миграция йўлини бошлаган.
GPS орқали кузатув натижаларига кўра, қуш аввал Ражастон орқали учган, кейин Покистон, Афғонистон ҳудудларини кесиб ўтган ва Ўзбекистонга етиб келган.
Мутахассислар буни муҳофаза дастури учун катта ютуқ деб баҳоламоқда. Уларнинг таъкидлашича, қушнинг бундай узоқ масофани босиб ўтиши нафақат унинг тикланганини, балки миграция йўналишлари бўйича муҳим илмий маълумотлар ҳам берган.
Қора тасқара халқаро табиатни муҳофаза қилиш ташкилоти таснифига кўра хавф остига яқин турлар қаторига киради. Мутахассислар бундай қушлар популяцияси яшаш муҳити қисқариши, заҳарланиш ва айрим ветеринария дорилари туфайли хавф остида қолаётганини қайд этмоқда.