https://sputniknews.uz/20260511/bozorchilar-tolovlar-tartib-yangilanish-57491015.html
Бозорчилар учун тўловларни қабул қилиш тартиби янгиланди
Бозорчилар учун тўловларни қабул қилиш тартиби янгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара ҳамда хизматлар учун тўловларни ундириш тартибига ўзгартириш киритилди.
2026-05-11T11:41+0500
2026-05-11T11:41+0500
2026-05-11T11:45+0500
ўзбекистон
жамият
деҳқон бозорлари
бозор
тўлов терминали
назорат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1086/52/10865257_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_fd54e616fb5dc29288fd178bdfdb4045.jpg
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистонда бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда хизматлар учун тўловларни ундириш тартибига ўзгартириш киритилди.Тегишли қарор Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган. Ҳужжат 8 май куни давлат рўйхатидан ўтказилган ва шу кундан кучга кирган.Унда бозор маъмурияти томонидан сотувчилар, ижарачилар ва хизматлардан фойдаланувчилардан олинадиган тўловларни қабул қилиш ва ҳисобга олиш тартиби аниқлаштирилган.Шунингдек, 300 та ва ундан ортиқ турғун савдо шохобчалари ёки савдо ўринлари мавжуд бўлган бозорларда автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари махсус техникалар билан жиҳозланиши керак.Бундай автостоянкаларда фискал хотирали назорат-касса техникалари, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда онлайн касса ёки виртуал касса, шунингдек, банк пластик карталаридан тўлов қабул қилиш учун терминаллар бўлиши белгиланди.Бундан ташқари, бозор ҳудуди ва унга туташ ҳудудлардаги автостоянкаларда транспорт воситаларининг кириш ва чиқиш вақтини қайд этадиган электрон ҳисоблагичлар мажбурий тартибда ўрнатилади.
https://sputniknews.uz/20260305/bozor-mansabdorlar-qolga-olinish-56109006.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1086/52/10865257_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_888cab46dee9579a51e4b7ce0a37d132.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, жамият, деҳқон бозорлари, бозор, тўлов терминали, назорат
ўзбекистон, жамият, деҳқон бозорлари, бозор, тўлов терминали, назорат
Бозорчилар учун тўловларни қабул қилиш тартиби янгиланди
11:41 11.05.2026 (янгиланди: 11:45 11.05.2026) Бозорлар ва савдо комплексларида бир марталик йиғим, ижара ҳамда хизматлар учун тўловларни қабул қилиш тартибига ўзгартириш киритилди
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Ўзбекистонда бозорлар, савдо комплекслари ва уларнинг филиалларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ҳамда хизматлар учун тўловларни ундириш тартибига ўзгартириш киритилди.
Тегишли
қарор Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган. Ҳужжат 8 май куни давлат рўйхатидан ўтказилган ва шу кундан кучга кирган.
Унда бозор маъмурияти томонидан сотувчилар, ижарачилар ва хизматлардан фойдаланувчилардан олинадиган тўловларни қабул қилиш ва ҳисобга олиш тартиби аниқлаштирилган.
Ўзгартиришларга кўра, буюмларни сақлаш жойлари ва аравалардан фойдаланиш учун тўловлар ҳам касса техникалари, онлайн ёки виртуал кассалар ва тўлов терминаллари орқали қабул қилинади.
Шунингдек, 300 та ва ундан ортиқ турғун савдо шохобчалари ёки савдо ўринлари мавжуд бўлган бозорларда автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойлари махсус техникалар билан жиҳозланиши керак.
Бундай автостоянкаларда фискал хотирали назорат-касса техникалари, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда онлайн касса ёки виртуал касса, шунингдек, банк пластик карталаридан тўлов қабул қилиш учун терминаллар бўлиши белгиланди.
Бундан ташқари, бозор ҳудуди ва унга туташ ҳудудлардаги автостоянкаларда транспорт воситаларининг кириш ва чиқиш вақтини қайд этадиган электрон ҳисоблагичлар мажбурий тартибда ўрнатилади.