https://sputniknews.uz/20260305/bozor-mansabdorlar-qolga-olinish-56109006.html
ДХХ: Қарши ва Бухорода савдо нуқталарини ноқонуний сотган бозор мансабдорлари қўлга олинди
ДХХ: Қарши ва Бухорода савдо нуқталарини ноқонуний сотган бозор мансабдорлари қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Қарши ва Бухоро шаҳарларида деҳқон бозорлари мансабдорлари савдо нуқталарини аукционсиз ноқонуний сотгани аниқланди. ДХХ тезкор тадбирларида улар фуқаролардан минглаб доллар талаб қилган вақтида қўлга олинди.
2026-03-05T09:56+0500
2026-03-05T09:56+0500
2026-03-05T10:05+0500
фирибгарлик
ҳодисалар
қарши
бухоро
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/17/20616367_0:184:2989:1865_1920x0_80_0_0_ec63154233760a82098568ffd8dbb605.jpg
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Қарши ва Бухорода деҳқон бозорлари савдо нуқталарини ноқонуний сотган мансабдорлар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича, савдо жойлари аслида аукцион орқали сотилиши керак бўлган, аммо улар шахсий моддий манфаатдорлик эвазига фуқароларга ноқонуний тарзда таклиф қилинган.Шунингдек, Бухоро шаҳрида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори раҳбари ва иш юритувчиси бозор ҳудудидан 120 кв метр ер майдони ажратиб бериш эвазига 11 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.Ҳолатлар ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фош этилган.Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва бошқа тегишли моддалар билан жиноят ишлари қўзғатилган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260223/yunusobod-er-sotuv-ushlanish-55884689.html
қарши
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/17/20616367_129:0:2860:2048_1920x0_80_0_0_495f02daf004b1a8e42f5ec6f882613b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қарши бозори, бухоро бозори, деҳқон бозори, дхх операцияси, савдо нуқтаси ноқонуний сотуви, бозор мансабдорлари, фирибгарлик иши, ўзбекистон коррупция, қарши хабарлари, бухоро хабарлари, дхх тезкор тадбири, бозор савдо жойлари
қарши бозори, бухоро бозори, деҳқон бозори, дхх операцияси, савдо нуқтаси ноқонуний сотуви, бозор мансабдорлари, фирибгарлик иши, ўзбекистон коррупция, қарши хабарлари, бухоро хабарлари, дхх тезкор тадбири, бозор савдо жойлари
ДХХ: Қарши ва Бухорода савдо нуқталарини ноқонуний сотган бозор мансабдорлари қўлга олинди
09:56 05.03.2026 (янгиланди: 10:05 05.03.2026) Қарши ва Бухоро шаҳарларида бозор мансабдорлари савдо нуқталарини ноқонуний сотгани фош этилди.
ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Қарши ва Бухорода деҳқон бозорлари савдо нуқталарини ноқонуний сотган мансабдорлар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) матбуот хизмати
хабар берди.
Маълум қилинишича, савдо жойлари аслида аукцион орқали сотилиши керак бўлган, аммо улар шахсий моддий манфаатдорлик эвазига фуқароларга ноқонуний тарзда таклиф қилинган.
Жумладан, Қарши шаҳрида деҳқон бозори раиси ва назоратчиси тил бириктириб, бозор ҳудудидаги 110 кв метрлик янги савдо дўконини расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 80 минг доллар талаб қилиб, 30 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Бухоро шаҳрида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори раҳбари ва иш юритувчиси бозор ҳудудидан 120 кв метр ер майдони ажратиб бериш эвазига 11 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.
Ҳолатлар ДХХ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фош этилган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва бошқа тегишли моддалар билан жиноят ишлари қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.