Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Пашинян Арманистон ЕОИИдан чиқишни муҳокама қилмаётганини айтди

© Фотохост-агентство РИА Новости / Медиабанкка ўтишПремьер-министр Армении Никол Пашинян
Премьер-министр Армении Никол Пашинян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2026
Oбуна бўлиш
Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳозир Ереван олдида ЕОИИ ёки Европа Иттифоқи ўртасида танлов қилиш масаласи кун тартибида турмаганини айтди.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Арманистон бош вазири Никол Пашинян ҳозир мамлакат олдида Евроосиё иқтисодий иттифоқи ёки Европа Иттифоқи ўртасида танлов қилиш масаласи кун тартибида турмаганини билдирди, деб хабар берди РИА Новости.
“Биз ЕОИИдан тўсатдан чиқмаймиз. Агар ёки қачон чиқадиган бўлсак, буни режали, кутилмаган ҳаракатларсиз амалга оширамиз”, — деган Пашинян журналистлар билан суҳбатда.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир Арманистон олдида ЕОИИ ёки Европа Иттифоқи ўртасида танлов қилиш масаласи кун тартибида турмаган. Пашинян бундай масала юзага келса, у белгиланган тартибда муҳокама қилинишини айтган.
Арманистон бош вазири ЕОИИдан чиқиш масаласи бўйича референдум ўтказишга ҳозирча зарурат йўқлигини ҳам таъкидлади. У Ереван ўз ташқи иқтисодий сиёсатида кескин ва кутилмаган қарорлар қабул қилмаслигини қайд этган.
Пашинян, шунингдек, 28 май куни Остонада бўлиб ўтадиган ЕОИИ саммитида иштирок этмаслигини маълум қилди. У буни Арманистондаги сайловолди кампанияси билан изоҳлаган.
Унинг айтишича, у 1 апрель куни Москвага ташрифи чоғида Россия президенти Владимир Путинни ушбу тадбирларда иштирок эта олмаслиги ҳақида олдиндан хабардор қилган. Кейинроқ бу ҳақда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга ҳам маълум қилган. Арманистонни саммитда вице-премьер Мгер Григорян вакиллик қилади.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Заседание Госсовета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Путин Арманистонни ЕИ ёки ЕОИИ бўйича танлов қилишга чақирди
Янгиликлар лентаси
0