Ўзбекистонлик талаба Малайзия Бош вазири мусобақасида ғолиб бўлди

© Информационное агентство ДунёУзбекская студентка стала победительницей турнира Премьер-министра Малайзии
Узбекская студентка стала победительницей турнира Премьер-министра Малайзии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2026
Oбуна бўлиш
Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси Мадинабону Абдуллаева 21 давлат вакиллари қатнашган танловда биринчи ўринни олди.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси Мадинабону Абдуллаева Халқаро малай тили бўйича Малайзия Бош вазири мусобақасида ғолиб бўлди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Жорий йилги танловда 21 давлатдан 174 нафар иштирокчи қатнашди. Саралаш босқичларидан сўнг 50 нафар иштирокчи финалга чиқди.
Ҳал қилувчи беллашув натижаларига кўра, Мадинабону барча рақибларини ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринлар Россия ва Хитой вакилларига насиб этди.
Куала-Лумпурдаги тақдирлаш маросимида унга турнир кубоги, 10 минг малайзия ринггити (қарийб 2,5 минг доллар) миқдорида пул мукофоти ва халқаро сертификат топширилди.
Мадинабону Абдуллаеванинг ғалабаси Ўзбекистон вакилларининг ушбу халқаро танловда тўртинчи бор биринчи ўринни қўлга киритиши сифатида қайд этилди.
Математические формулы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2026
Ўзбекистонлик ўқувчилар Болқон математика олимпиадасида 5 та олтин медаль олди
Янгиликлар лентаси
0