Мирзиёевнинг Москвага амалий ташрифи якунланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаРабочий визит Шавката Мирзиёева в Россию завершился
Рабочий визит Шавката Мирзиёева в Россию завершился - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.05.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Москвага ташрифи доирасида Ғалаба куни тадбирларида иштирок этди ҳамда Россия, Қозоғистон, Беларусь ва бошқа давлатлар етакчилари билан суҳбатлашди.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Москвага амалий ташрифи якунланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
авлат раҳбари ташриф доирасида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 81 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди.
Президент матбуот хизматига кўра, Мирзиёевнинг ушбу маросимдаги иштироки умумий Ғалабани таъминлашга ҳисса қўшган миллионлаб инсонлар хотирасига, жумладан, Ўзбекистон халқи фронтда ва фронт ортида кўрсатган жасорат, матонат ва фидойиликка ҳурмат ифодаси бўлди.
Шу билан бирга, ташриф доирасида қатор икки томонлама мулоқотлар ҳам ўтказилди.
Хусусан, Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатлашди. Шунингдек, у Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев, Беларусь президенти Александр Лукашенко, Словакия бош вазири Роберт Фицо, Малайзия подшоҳи Султон Иброҳим ва Лаос президенти Тхонглун Сисулит билан ҳам мулоқот қилди.
Матбуот хизмати таъкидлашича, президентнинг хорижий ташрифлари нафақат халқаро тадбирларда иштирок этиш, балки хорижий етакчилар билан икки томонлама кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилиш учун ҳам муҳим имконият ҳисобланади.
Тадбирлар якунлангач, Ўзбекистон президенти Тошкентга жўнаб кетди. “Внуково” халқаро аэропортида давлат раҳбарини Россия расмийлари кузатиб қўйди.
Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественных мероприятиях по случаю 81-й годовщины Победы во Второй мировой войне. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.05.2026
Шавкат Мирзиёев Москвада Ғалаба тадбирларида иштирок этди
Янгиликлар лентаси
0