https://sputniknews.uz/20260510/jch-usa-oyinlar-terror-xavf-57487161.html
Guardian: ЖЧ-2026нинг АҚШдаги ўйинлари террор хавфи фонида ўтади
Guardian: ЖЧ-2026нинг АҚШдаги ўйинлари террор хавфи фонида ўтади
Sputnik Ўзбекистон
The Guardian ёзишича, АҚШда ўтадиган ЖЧ-2026 ўйинлари террор хавфи ва Эрон можароси фонида кучайтирилган хавфсизлик чоралари билан ташкил этилади.
2026-05-10T18:42+0500
2026-05-10T18:42+0500
2026-05-10T18:42+0500
халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (фифа)
жаҳон чемпионати
спорт
мусобақа
хавфсизлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0a/57486984_0:0:1440:810_1920x0_80_0_0_80e4c2431625c062c1297523f608bbf4.jpg
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. ЖЧ-2026нинг АҚШда ўтказиладиган ўйинлари террор хавфи кучайгани ҳақидаги хавотирлар фонида ташкил этилади. Бу ҳақда The Guardian терроризмга қарши кураш бўйича экспертларга таяниб хабар берди.Нашрга кўра, хавфсизлик мутахассислари АҚШ–Эрон можароси, маҳаллий радикаллар ва алоҳида ҳаракат қилувчи шахслар эҳтимолий хавфларни ошираётганини таъкидламоқда. ЖЧ-2026да жами 104 та ўйин АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. АҚШ 11 шаҳарда 78 та учрашувга мезбонлик қилади. Фақат Нью-Жерсидаги "MetLife Stadium"да ўтадиган финал ўйини “миллий махсус хавфсизлик тадбири” мақомини олади. Қолган учрашувлар ҳам юқори хавф тоифасида баҳоланади ва федерал идоралар иштирокида қўриқланади.АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги ЖЧ ўйинлари, фан-фестиваллар ва турнир пайтида кескин ортадиган транспорт оқимидаги эҳтимолий таҳдидларни аниқлаш ва камайтириш учун федерал, штат ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ишлаётганини маълум қилган.Шунингдек, турнир кўлами — ўнлаб шаҳарлар, юзлаб фан-тадбирлар ва миллионлаб мухлислар оқими — хавфсизлик хизматларидан юқори даражада мувофиқлашувни талаб қилиши қайд этилган.
https://sputniknews.uz/20260417/jch-2026-xavf-ostida-koplab-muxlislar-aqshda-bolib-otadigan-musobaqani-boykot-qilmoqchi-56953499.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/0a/57486984_58:0:1338:960_1920x0_80_0_0_6d78eaf71b83841640dbe20a74fa68ab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (фифа), жаҳон чемпионати, спорт, мусобақа, хавфсизлик
халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (фифа), жаҳон чемпионати, спорт, мусобақа, хавфсизлик
Guardian: ЖЧ-2026нинг АҚШдаги ўйинлари террор хавфи фонида ўтади
Guardian маълумотларига кўра, ЖЧ-2026нинг АҚШдаги ўйинлари Эрон можароси фонида кучайтирилган хавфсизлик шароитида ўтади.
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. ЖЧ-2026нинг АҚШда ўтказиладиган ўйинлари террор хавфи кучайгани ҳақидаги хавотирлар фонида ташкил этилади. Бу ҳақда The Guardian терроризмга қарши кураш бўйича экспертларга таяниб
хабар берди.
Нашрга кўра, хавфсизлик мутахассислари АҚШ–Эрон можароси, маҳаллий радикаллар ва алоҳида ҳаракат қилувчи шахслар эҳтимолий хавфларни ошираётганини таъкидламоқда.
Экспертлар стадионлардан ташқари меҳмонхоналар, транспорт марказлари ва мухлислар йиғиладиган ҳудудлар ҳам алоҳида эътибор талаб қилишини айтган.
ЖЧ-2026да жами 104 та ўйин АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. АҚШ 11 шаҳарда 78 та учрашувга мезбонлик қилади. Фақат Нью-Жерсидаги "MetLife Stadium"да ўтадиган финал ўйини “миллий махсус хавфсизлик тадбири” мақомини олади. Қолган учрашувлар ҳам юқори хавф тоифасида баҳоланади ва федерал идоралар иштирокида қўриқланади.
АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги ЖЧ ўйинлари, фан-фестиваллар ва турнир пайтида кескин ортадиган транспорт оқимидаги эҳтимолий таҳдидларни аниқлаш ва камайтириш учун федерал, штат ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ишлаётганини маълум қилган.
Мутахассислар айниқса дронлар, киберхавфлар ва катта одам тўпланадиган “юмшоқ нишонлар”га эътибор қаратмоқда.
Шунингдек, турнир кўлами — ўнлаб шаҳарлар, юзлаб фан-тадбирлар ва миллионлаб мухлислар оқими — хавфсизлик хизматларидан юқори даражада мувофиқлашувни талаб қилиши қайд этилган.